Республика Болалар ижтимоий мослашув марказида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ва ЮНИСEФ халқаро ташкилоти ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 29 июнда қабул қилинган «Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори моҳиятини тушунтиришга оид тренинг ўтказилди.

Бир ҳафталик тренинг машғулотларида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси мутахассислари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ходимлари иштирок этди.

Ўқувлар давомида ижтимоий иш, ижтимоий муаммоларга қарши жавоб бериш, ижтимоий иш ходимларининг вазифа ва функциялари, ижтимоий иш ходимининг амалиёт даражаси текширилди. Янги билим ва кўникмалар берилди.

Шунингдек, ҳудудларда «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга субсидия асосида тикув машиналари топширилиб, ўзини ўзи банд қилиш баробарида уларга ўзининг кичик бизнесини йўлга қўйиш, оилавий бюджет ва доимий даромад манбаига эга бўлиш имкони яратилди.

Ўқув тренингларнинг якунловчи кунида иштирок этган Бош вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова бу тренинглар тизим ходимларининг келажакда фуқаролар билан ишлашида асқотишига умид билдирди.

Н.Усмонова,
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЮНИСEФ билан ҳамкорликдаги тренинг якунланди