Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида 6 июль куни “Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева, ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов, Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов, Давлат бошқаруви академияси ректори Aдҳам Бекмуродов, БМТнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий координатори Роли Aстхана сўзга чиқди.

– Жамиятимизда Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат тамойили шаклланмоқда, – деди Т.Норбоева. – Табиийки, ҳаётнинг ўзи ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий муносабатларни янгидан тартибга солишни тақозо этмоқда. Буларнинг бари мамлакатимизда конституциявий ислоҳот амалга ошириш заруратини юзага келтирмоқда. Қолаверса, бугунги глобал ва минтақавий вазиятдан келиб чиқиб, ички ҳамда ташқи хавф-хатар, инқироз таъсирига муносиб жавоб қайтариш, замонавий чақириқ ва таҳдидларга қарши курашиш зарур. Шу маънода ҳар қандай жамиятда конституциявий ҳуқуқий асосни такомиллаштириш ҳар қачонгидан ҳам муҳим.

В.Норов бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатнинг миллий манфаатларини самарали илгари суриш, замонавий халқаро муаммоларга ечим топиш имконини берувчи очиқ, изчил ва чуқур ўйланган ташқи сиёсат амалга оширилаётганлигини таъкидлади.

Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да белгиланган аниқ ва муддатли мақсадларга эришилди. Мамлакатимизнинг минтақавий ва халқаро майдондаги ўрни, нуфузини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлар изчил амалга ошириб келинмоқда.

[gallery-7856]

Тараққиёт стратегияси амалга оширилиши натижасида республикамизнинг қўшни мамлакатлар, жаҳоннинг етакчи давлатлари ва халқаро институтлари билан сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқалари сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди.

Бугунги туб ўзгаришлар даврида Президент Шавкат Мирзиёев 2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясида ўз ифодасини топган ташқи сиёсатнинг янги, янада муҳим ва долзарб мақсад, вазифаларини белгилаб берди.

Ҳозир жаҳонда рўй бераётган, геосиёсий кескинлик кучайиши билан тавсифланаётган глобал ўзгаришларнинг салбий таъсири қўшни ва бошқа минтақалар, жумладан, Марказий Осиё давлатларига ҳам сезилмоқда. Бундан ташқари коронавирус пандемияси ва ушбу касалликнинг янги штаммлари сабаб давом этаётган пандемия тўсиқлари ва чекловлари халқаро ҳамкорликка доир барча соҳалар, биринчи навбатда, иқтисодий ва логистик алоқаларни ривожлантиришга қаршилик кўрсатмоқда.

Ҳозирги шароитда ташқи сиёсий фаолият географиясини янада кенгайтириш, хорижий шериклар, энг аввало, қўшни давлатлар билан турли даражадаги, устувор йўналишлардаги ҳамкорликни фаоллаштириш, минтақа ва жаҳонда рўй бераётган ўзгаришларни тизимли мониторинг қилиш, юзага келаётган таҳдидларга ўз вақтида ва ҳар томонлама жавоб бериш зарурлиги маъқулланди.

Анжуман доирасида мамлакатимиз ташқи сиёсат идораси раҳбари оммавий ахборот воситалари вакилларининг қатор саволларига ҳам жавоб берди.

Шундан сўнг давра суҳбати тармоқ сессиялари кўринишида давом этди. Иштирокчилар юртимизда Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг долзарб, устувор йўналишлари ҳамда замонавий хавф ва таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасини, эришилаётган ютуқларни эътироф этдилар.

Ташқи сиёсатда Янги Ўзбекистоннинг ижобий халқаро имижини илгари суриш, мамлакатнинг жаҳон ҳамжамиятидаги етакчи ўрни, юксак обрў-эътиборини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар, ташаббуслар кўриб чиқилди.

Вазирлик, идоралар, илмий-тадқиқот муассасалари, эксперт-таҳлилий гуруҳлар вакилларининг ташқи сиёсат ҳамда ташқи иқтисодий фаолиятнинг турли йўналишларига оид маърузалари тингланди.

Саидмурод РАҲИМОВ, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари таҳлил этилди