Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти томонидан битирувчиларни касб танлаши борасида ўтказилган ўрганиш ва тадқиқотлар натижалари таҳлили статистик рақамлар, хулоса ва таклифлар билан кенг оммалаштирилди.

Таҳлилий натижаларга кўра, аниқланган бу борадаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида Германиянинг Саксония касбга ўқитиш маркази (Bildungswerk der Sächsischen Wirtschaft GGMBH) билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Томонлар ҳамкорликдаги вазифалар, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишларни белгилаш мақсадида учрашув ўтказди.

Унда аввало, айни масала, ўқувчи-ёшларни касбга тўғри йўналтирилиши ва бу борада мактаб директорлари, педагогларнинг билимларини оширишда ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Шунингдек, ўқувчиларнинг ҳаётда ўз ўрнини топа олиши, ёшлигиданоқ қайси касбга қизиқиши ва мойиллиги борлигини аниқлаш, уларга маслаҳат бериш масалаларида фикр алмашилиб, бажариладиган вазифалар белгиланди.

Шу ва таълимдаги бошқа масалаларда ҳамкорлик қилиш юзасидан Меморандум имзоланди.

Меморандумда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими ходимларини Германиянинг касбий таълим йўналишидаги тажриба асосида ўқитиш ва малакаларини ошириш белгиланди.

Маълумот учун, Саксония касбга ўқитиш маркази нотижорат таълим муассасаси бўлиб, унинг қонуний мақсади Европада ёш ва катта ёшли фуқароларнинг фуқаролик, ижтимоий, иқтисодий ва илмий-техник таълимини ривожлантиришдир. Ральф Ҳюбнер – мазкур марказнинг ижрочи директори. Ташкилот 1990 йилдан буён турли соҳалар бўйича кадрларни касбга ўқитиш ва малакасини ошириш билан шуғулланади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқувчиларнинг тўғри касбни танлашида Германия тажрибасидан фойдаланилади