Конституциявий ўзгаришлар барчани бирдек қизиқтирмоқда
Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида Кенгаш депутатлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар иштирокида «Менинг Конституциям!» мавзуидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов, Қонунчилик палатаси депутати Ботир Мардаев Бош Қомусимизга киритилаётган ўзгартиришлар юзасидан маъруза қилди.
Давра суҳбатида иштирокчиларга Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишдан кўзланган мақсад, аҳоли томонидан билдирилаётган таклифларнинг Конституциявий комиссияда кўриб чиқилиши, қабул қилиниши юзасидан олиб борилган ишлар, амалга оширилаётган жараёнлар ҳақида тушунчалар берилди.
Гулноза Бобоева, ЎзА