Жорий йилнинг 1 июль куни Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактабларининг 1-босқич имтиҳонлари бўлиб ўтди.

Президент мактаблари давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 20 февралдаги “Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан ташкил этилган. Президент мактаблари дастлаб 4 та ҳудудда – Нукус, Хива, Наманган ва Тошкент шаҳарларида ўз фаолиятини бошлади. 2021-2022 ўқув йилидан эътиборан яна 10 та ҳудудда Президент мактаблари очилиб, ҳозирда мазкур тизимда 14 та Президент мактаби фаолият юритмоқда. 

2022-2023 ўқув йили учун Президент мактабларига ҳужжатлар қабули жорий йилнинг 1-20 июнь кунлари онлайн шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилди. Қабул жараёнлари давомида 1206 қисқа рақами – “Call-markaz” ташкил этилди. “Call-markaz” мутахассислари томонидан ҳар куни соат 8:00 дан 20:00 га қадар келиб тушаётган саволларга доимий жавоб қайтарилди. 

Шу билан бирга, қабул юзасидан телеграм ижтимоий тармоғидаги piimasavollar_bot орқали энг кўп келиб тушган саволларга мутахассислардан жавоб олиниб, ушбу жавоблар ижтимоий тармоқлар орқали жонли баёнотлар тарзида эълон қилиб борилди. 

2022-2023 ўқув йилида Президент мактабларига фақатгина 5-синфга қабул бўлиб ўтмоқда. Қабул жараёнлари 20 июнь куни ўз ниҳоясига етди. Тасдиқланган жами аризалар сони 41 минг 930 тани ташкил этди. Имтиҳонлар натижасига кўра, Президент мактабларига жами 336 нафар ўқувчи ўқишга қабул қилинади. 

[gallery-7808]

Президент мактабларида имтиҳонлар икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда ўқувчилар математика фанидан 30 та топшириқдан иборат тест саволларини ишлашди. Белгиланган вазифани бажариш учун 60 дақиқа вақт ажратилди. Биринчи босқич натижасига кўра, қабул квотасида белгиланган ҳар бир мактаб кесимида 480 нафар талабгорлар 2-босқичда қатнашади.  

Иккинчи босқичда эса ахборотни таҳлил этиш ва солиштириш қобилиятини аниқлаш бўйича – мантиқ элементлари бўлган математика фанидан – 40 та масала, инглиз тилидан – 40 та тест ишланиши талаб этилади. 

Президент таълим муассасалари агентлиги ва “Cambridge Assessment International Education” ташкилоти ўртасида ҳамкорлик шартномаси тузилган бўлиб, унга биноан Президент мактабларига қабул имтиҳонлари мазкур ташкилот билан ҳамкорликда ўтказилиши белгилаб қўйилган. 

Қабул имтиҳонлари якунлангач, ўқувчилар ўзлари тўплаган баллари ҳақидаги маълумотни “Cambridge Assessment International Education” ташкилотининг расмий саҳифаси орқали билиб олишлари мумкин. Имтиҳонда жавоби белгиланган масалалар тоифаларининг ҳар бири бўйича энг юқори балл тўплаган талабгорларга қуйидагича тартибда устунлик берилади, яъни:  

С тоифадаги саволлар бўйича юқори балл тўплаганлар;  

Б тоифадаги саволлар бўйича юқори балл тўплаганлар;  

А тоифадаги саволлар бўйича юқори балл тўплаганлар;  

Туғилган санаси бўйича ( ёшроқ номзод танланади).  

Номзодлар барча тоифадаги саволлар бўйича тенг балл тўплаган тақдирда, номзодлар туғилган санаси бўйича сараланади. Агар бу ҳолатда ҳам тенглик сақланиб қолса, қабул комиссияси ва таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ихтисослашган хорижий ташкилот томонидан қўшимча топшириқ берилади. 

Президент мактабида ўқишга Тошкент ва Тошкент вилоятидан даъвогар ўқувчилар пойтахтимиздаги “OʼzExpomarkaz” мажмуаси павильонларида бўлиб ўтди. Президент мактабларига 1-босқич имтиҳонлари пойтахтимизда тартибли, белгиланган талаб ва қоидаларга риоя этган ҳолда ўтказилди.  

Н.Усмонова,  ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент мактабларига имтиҳонларнинг дастлабки босқичи ўтказилди