Давлат божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов Дубайнинг “DP World” компанияси президенти Султон Аҳмед Бин Сулайм билан ўтказилган икки томонлама учрашувда божхона соҳасини рақамлаштириш бўйича ўзаро Англашув меморандуми имзоланганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Жорий йилнинг 27 июнь куни Бирлашган Араб Амирликларининг “DP World” компанияси вакили Сараҳ Алсувейди хоним бошчилигидаги делегация Давлат божхона қўмитасига ташриф буюрди.

Делегация ташрифининг асосий мақсади Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона соҳасини рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишиш, баҳолаш ва ўз тавсияларини беришдан иборат.

Ташриф доирасида дастлаб Давлат божхона қўмитаси раиси ва “DP World” компанияси вакилларининг икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув доирасида меҳмонлар Давлат божхона қўмитаси ҳудудида қурилаётган «Маълумотларни қайта ишлаш маркази» лойиҳаси билан яқиндан танишишди. Истиқболда мазкур марказ рақамли божхона тамойилини амалга оширишнинг энг замонавий платформасига айланиши кутилмоқда.

Куннинг иккинчи ярмида меҳмонлар эътиборига Давлат божхона қўмитасининг савдони енгиллаштириш бўйича стратегик ислоҳотлар ва божхона маъмурчилигини такомиллаштириш, товарларни электрон декларациялаш ва божхона расмийлаштируви жараёнлари, Хавфларни бошқариш ва таҳлил қилиш, божхона тўловлари ва божхона қийматини бошқариш мавзусида тақдимотлар намойиш этилди.

Кун якунида меҳмонлар Давлат божхона қўмитасининг «Божхона тарихи» музейи ва Ситуацион маркази фаолияти билан танишишди. “DP World” компанияси вакилларининг мамлакатимизга бўлган ташрифи давом этмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, Бирлашган Араб Амирликларининг “DP World” компанияси вакили Сараҳ Алсувейди хоним бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи давом этмоқда. Бугун меҳмонлар пойтахтимиздаги «Арк булоқ» ташқи иқтисодий фаолият божхона постида бўлишади.

Дастлаб меҳмонларга бу ердаги логистика маркази ва божхона пости жойлашуви, имкониятлари ҳақида маълумотлар берилмоқда. Делегация аъзолари ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари билан учрашишмоқда.

Дастлаб пост фаолиятига доир асосий кўрсаткичлар, статистик маълумотлар ва рақамлаштириш йўналишидаги тақдимотлар намойиш қилинмоқда.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БААнинг “DP World” компанияси делегацияси Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси фаолияти билан танишмоқда