Бош Қомусимизга қандай ўзгаришлар киритилиши кутилмоқда?

Жорий 2022 йил Ўзбекистон тарихига Конституциявий ислоҳотлар йили сифатида киради. Конституцияга ўзгариш киритиш бўйича таклифлар йиғиш давом этар экан, кўплаб экспертларнинг фикрича, такомиллаштирилган Асосий қонун мамлакат учун бурилиш ясаб, фуқаролик жамияти кескин ривожланишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикасининг ҳозирги Конституцияси бундан 30 йил аввал, 1992 йил 8 декабрда, республикамиз илк қадамларини ташлаётган даврда қабул қилинган. Ўша пайт Бош Қомусимиз мамлакатда демократик ва умуминсоний қадриятларни шакллантириш, инсон ҳуқуқини таъминлашда муҳим аҳамият касб этди. Айни вақт юртимиз тақдири ва келажагини ҳам белгилаб берди.

Бинобарин, юз бераётган жадал ўзгаришлар бир томондан давлат, жамият ва шахс олдига янги глобал вазифаларни қўйиб, бошқа томондан ёш давлатимиз илдам ва муттасил ривожланиши учун Конституцияни янада такомиллаштириш, юзага келаётган муаммоларни вақтида ҳал этишни тақозо этмоқда.

Айнан шу боис, Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллиги муносабати билан ўзбек халқига йўллаган табригида Асосий қонунда ўзгартирилиши керак бўлган тўққизта йўналишни санаб ўтди:

илгари амал қилиб келган «давлат – жамият – инсон» тамойилини «инсон – жамият – давлат» тарзида ўзгартириш;

-  иқтисодий ислоҳот жараёнида инсон манфаати таъминланишини бош мезон сифатида мустаҳкамлаш;

- «Жамият – ислоҳотлар ташаббускори» деган эзгу ғоя доирасида Асосий қонунимизда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва мақомини конституциявий жиҳатдан мустаҳкамлаш;

Бош қомусимизда оила институтини ривожлантириш, эзгу инсоний қадриятларимизни келгуси авлодларга безавол етказиш, миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш бўйича конституциявий асосни белгилаб қўйиш;

- Конституциямизда ёшлар соҳасидаги давлат сиёсати, ўғил-қизларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласи, уларнинг ҳуқуқ ва бурчлари конституциявий даражада акс этиши;

-  «Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат» тамойилини конституциявий қоида сифатида муҳрлаш;

- болалар меҳнатига йўл қўймаслик, ногиронлар, кекса авлод вакиллари ҳуқуқини ишончли ҳимоя қилиш;

 - Конституцияга экологияга доир ҳуқуқий нормаларни киритиш;

Учинчи Ренессанснинг тўртта узвий халқаси - боғча, мактаб, олий таълим ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш масаласини конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйиш.

Санаб ўтилган масалалар амалдаги Конституциямизда чуқур акс эттирилмаган, бугунги кунгача жиддий муаммолар келтириб чиқараётган ва йиллар давомида тўлиқ ҳал этилмаган йўналишлардир.

Таклиф этилган ўзгаришлардан келиб чиқадиган конституциявий  ислоҳотнинг мақсади инсонпарвар ижтимоий давлат ғояси экани аён.

Сир эмас, Конституциямиз қабул қилинган мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистонда мулк, хусусан, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш тартиби тўла шаклланмаган эди. Шунинг учун ҳам ҳануз хусусий мулк муҳофазаси бўйича муайян муаммолар бор.

Келиб тушган таклифларга кўра, конституциявий ислоҳот жараёнида аҳоли фаровонлигини таъминлаш, миллий иқтисодиётни ривожлантириш ва инсоннинг иқтисодий ҳуқуқини таъминлашнинг энг муҳим ва зарур шарти сифатида хусусий мулк, жумладан, ер ва фойдали қазилмалар дахлсизлиги ва табиий бойликларни ҳимоя қилиш тамойилини амалга  ошириш масаласига устувор аҳамият қаратиш лозим.

Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга  алоҳида эътибор қаратилмоқда. Кўрилаётган чора-тадбирлар самараси ўлароқ, фуқаролик жамиятининг асосий институтлари ҳисобланган нодавлат нотижорат ташкилотлар сони оширилди. Хусусан, қисқа давр ичида 200 га яқин йирик нодавлат нотижорат ташкилоти фаолият юрита бошлади.

Соҳага оид Президент фармони эълон қилиниб, 2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди. Айни вақт фуқаролик жамияти институтларининг ҳуқуқий базасини такомиллаштиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Бу ислоҳотлар амалдаги Конституцияга маълум ўзгариш, қўшимча киритишни талаб этади.

Миллий ва замонавий қадриятлар уйғунлигига интилган ҳолда, Ўзбекистонда ҳамиша оила институтига алоҳида эътибор қаратиб келинган. Шундай бўлса-да, амалдаги Конституцияда давлатимиз болалар ва қарияларга нисбатан масъулиятни ўз зиммасига олишда иқтисодий жиҳатга кўпроқ урғу берган ҳолда ғамхўрлик масаласини бироз эътибордан четда қолдирган. Яъни, фарзанд учун масъулият, ота-онага, кексалар учун эса болага юкланган ҳолатлар мавжуд. Албатта,  конституциявий ислоҳотлар фарзанд тарбияси ва кексаларга ғамхўрлик қилиш каби миллий қадриятларни анъаналаримиздан четга чиқмаган ҳолда қайта кўриб чиқиш зарур.

Ўзбекистонда 30 ёшгача бўлган фуқаролар мамлакат аҳолисининг 56,7 фоизини ташкил этади (болалар – 29,6 %, ёшлар – 27,9 %). Бу эса, ўз навбатида, давлат ушбу қатламларнинг манфаати, ҳуқуқ ва мажбуриятига алоҳида эътибор қаратишини тақозо этади.

Мамлакатимизнинг кекса авлод вакилларига эътибор қаратиш масаласида ўзига хос қадриятлари, ижтимоий қоидалари бор ва миллатимиз бу билан фахрланади.

Аҳоли орасида “фақат бизнинг Конституциямиздагина фарзандларнинг ота-она олдидаги масъулияти мустаҳкамланган” деган фикрни тез-тез эшитиш мумкин. Фуқароларимиз бундан фахр ҳиссини туяди.

Конституцияга киритилиши таклиф этилаётган ўзгаришларнинг асосий ғояларидан бири инсон қадриятини асраб-авайлаб, ушбу муқаддас туйғуни келажак авлодларга етказишдир. Бу оила институтини ривожлантириш, миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган анъаналарга таянишни англатади.

Бугунги кунда экологик ҳуқуқ ҳам асосий масалалалардан бири бўлиб қолмоқда. Ўтган асрнинг сўнгги ўн йиллигида мамлакатимиз ҳал қилиниши лозим бўлган иқтисодий ва ижтимоий муаммоларга кўпроқ эътибор қаратди. Шунинг учун ҳам Асосий қонунимизда ўша даврнинг энг долзарб масалалари аксини топган. Энди эса экология нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё учун жиддий муаммога айланган.

Ўзбекистон истиқболли келажакни кўзламоқда. Мамлакатимизда боғча, мактаб, олий таълим ва илф-фан каби тўрт асосий бўғиндан иборат миллий ғоя – Учинчи Ренессанс ғояси илгари сурилмоқда. Конституцияга таклиф этилаётган муайян тузатиш ушбу тўрт бўғинни ривожлантиришнинг ҳуқуқий асоси ва кафолатини ҳам белгилайди.

Иқтисодий муаммолар ва хавфсизлик масаласи билан шуғулланган  давлатимиз кўп йил давомида мактабгача таълим тизимига, деярли эътибор беролмагани ҳеч кимга сир эмас. Бу сиёсат болалар боғчалари соати қисқариши, фарзанд тарбияси учун фақат ота-она масъуллиги ва бу даврда иш билан банд бўлган ота-она иш стажи қисқариши каби ҳолатларда намоён бўлди.

Сўнгги йилларда бу борада туб ўзгаришлар юз берди. Биринчи навбатда мактабгача таълим тизимига давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратила бошланди. Ихтисослашган махсус вазирлик ташкил этилди, талон-тарож қилинган, ташландиқ болалар боғчаларини қайта тиклаш, соҳага хусусий тадбиркорларни жалб қилиш сиёсати йўлна қўйилди.

Мактаб таълими соҳасида ҳам кўплаб ислоҳотлар амалга оширилди. Қайд этиш жоиз, собиқ тузум даврида 8-синфдан сўнг ўқиш кўрсаткичи паст ёки қоидабузар болаларни касб-ҳунар таълим муассасасига “ҳайдаш” одати мавжуд эди. Мустақилликнинг дастлабки ўн йилида айни тартиб Ўзбекистоннинг бутун таълим тизимига жорий этилди. Яъни, 8-синфдан сўнг, деярли, ҳамма бола касб-ҳунар таълимига йўналтирилди. Албатта, бунинг учун моддий-техник база шакллантирилиб, улкан қурилиш ишлари амалга оширилди. Афсуски, бу тизим, совет даврида бўлгани каби, ўзини оқламади.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда илмли ёшларни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда таълим тизими тубдан ислоҳ қилинди, мактаб таълими эса икки тизимга бўлинди: халқ таълими (қарийб 10 000 мактаб) ва Президент таълим муассасалари (200 га яқин мактаб).

Юртимизда олий таълим ва илм-фанни ривожлантириш борасида ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Таълим жараёни ва илм-фан давлат фаолиятининг энг муҳим йўналишларидан бирига айланди, жамиятда эса бу йўналиш жуда долзарб ва муҳим. Эндиги вазифа ислоҳотнинг ҳуқуқий асоси, кафолати ва ривожланиш йўналишини белгилаш.

Конституциявий комиссия раиси академик Акмал Саидов бир маърузасида, жумладан, “ҳозир бутун дунёда конституциявий ислоҳот шарпаси кезиб юрибди”, деган эди. Ҳақиқатан ҳам сўнгги 25 йилда 100 дан ортиқ мамлакат конституциявий ислоҳотга қўл урди. Зеро, глобаллашув жараёни дунёни жадал ўзгартиришга ундамоқда. Бир жойда туриш, айниқса, ҳуқуқ соҳасида турғунликка олиб келади.

Бугунги кунда режалаштирилаётган конституциявий ислоҳот аҳоли орасида қизғин муҳокамага сабаб бўлмоқда. Фуқаролар ижобий ўзгаришларга катта умид боғлаган.

Бинобарин, 30 йил ичида амалдаги конституцияга киритилган 16 тузатишнинг бари давлат бошқаруви соҳасига тааллуқли. Инсон ҳуқуқи ва эркинлиги, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқ, фуқаро ҳуқуқи ва эркинлиги кафолати, бурч бўйича ўзгариш қилинмади.

Беш йил олдин Ўзбекистонда “халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиш керак” тамойили асосида давлат сиёсатида туб ислоҳот бошланди. Ҳозирги конституциявий ислоҳот фуқаролар манфаатини ҳимоя қилишга қаратилган ушбу сиёсатнинг изчил давомидир.

Президентимиз томонидан таклиф этилган юқоридаги йўналишлардан кўриниб турибдики, ушбу ислоҳот фуқаролар кутаётган, улар манфаатига жавоб берадиган ўзгариш ва янгиликлардан иборат.

Айни пайт конституциявий комиссия Асосий қонунимизга ўзгариш киритиш бўйича таклифларни қабул қилишда давом этяпти. Хусусан, бошқа соҳалар қатори Интернетга уланиш билан боғлиқ масала ҳам фуқаролар учун энг керакли соҳа экани маълум бўлди. Интернетга эркин уланиш ва тармоқдан фойдаланиш ҳуқуқини Асосий қонунга киритиш бўйича кўп таклиф тушган. Юқорида айтилганидек, Ўзбекистон аҳолисининг аксарияти ёшлар. Бу қатлам  учун телекоммуникация тармоғига уланиш масаласи жуда муҳим. Мазкур йўналиш эса амалдаги Конституцияда тўла акс эттирилмаган. Сўз эркинлиги масаласи фақат биргина ҳолатда ифода этилиб, боз устига икки истисно ҳолати ҳам келтирилган.

Шунингдек, аҳолини ташвишлантираётган ижтимоий муаммоларга оид  таклифлар ҳам кўп. Хусусан, фуқароларни муносиб ойлик иш ҳақи билан таъминлаш, ишсизлик ва камбағалликдан ҳимоя қилиш, давлат томонидан бепул тиббий хизматнинг минимал даражасини таъминлаш шулар жумласидан.

Бу масалаларни қонун доирасида ҳам ҳал этиш мумкин, бироқ фуқаролар ушбу асосий ҳуқуқлар Конституцияда мустаҳкамланиши ва кафолатланишини истамоқда.

Экология соҳасига оид таклифлар ҳам бисёр. Конституцияда ҳар бир шахснинг экология соҳасидаги ҳуқуқини ҳимоя қилиш – соғлом атроф-муҳитга нисбатан ҳуқуқ, муайян ҳолат тўғрисида ишончли маълумот олиш, экологик ҳуқуқбузарлик туфайли соғлиғи ёки мулкига етказилган зарарни қоплаш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисидаги қайд бўйича таклифлар қабул қилинмоқда.

Амалдаги Конституцияда тўрт ҳолатда акс этган экология масаласи мулкдорлар ва фуқаролар зиммасига маълум бир мажбуриятни юклайди. Давлат эса бу масалада ҳеч қандай мажбуриятга эга эмас.

Олий таълим  билан боғлиқ таклифлар ҳам талай.

Хусусан, иқтидорли ёшларни уларнинг моддий аҳволидан қатъи назар қўллаб-қувватлаш, олий таълим муассасаларида академик эркинликни таъминлаш, ўзини-ўзи бошқариш, эркин тадқиқот олиб бориш ва  бепул таълим олиш шулар жумласидан.

Бундан ташқари мулк дахлсизлигини таъминлаш, қулай институционал ишбилармонлик муҳитини яратиш, иқтисодий фаолиятни монополлаштиришга йўл қўймаслик, коррупцияга барҳам бериш,  Коррупцияга қарши агентлик раҳбарини тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш ваколатини Сенатга ўтказиш, фуқаролар ва юридик шахсларга  конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тақдим этишга оид таклифлар ҳам қабул қилинмоқда. Конституция орқали интеллектуал мулк ҳуқуқини мустаҳкамлаш, шахсга доир маълумотни ҳимоя қилиш, адвокат фаолиятига аралашмаслик, адвокатги бўлган ҳуқуқни мустаҳкамлаш бўйича таклифлар киритилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистонда бошланган конституциявий ислоҳот  фуқаролар, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларнинг энг долзарб жиҳатларини ифодалайди. Бу жараён кўп йиллардан буён одамларни ташвишга солиб келаётган муаммоларни акс эттиради. Энг муҳими эртанги кунга умид ва ишонч уйғотади.

Ислоҳотлар билан боғлиқ кенг кўламли жараён энди бошланмоқда. Бажарилиши керак бўлган улкан ишлар ҳали олдинда. Олдимизда турган асосий вазифа - Конституцияга киритилажак ўзгартишларда барча масалалар ечимини тўлиқ акс эттиришдан иборат.

Ғайрат ХОННАЗАРОВ,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мукаммалликка эришиш учун ўзгариш лозим!