Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов 1974 йил 17 июнда Тошкент шаҳрида туғилган.

А.Абдуҳакимов Тошкент Давлат иқтисодиёт университетида бакалавр ҳамда Япониянинг Хитотсубаси университетида магистр даражасини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини “Ипак йўли” акциядорлик тижорат банкида бўлим бошлиғи лавозимидан бошлаган Азиз Абдуҳакимов бугунги кунга қадар қатор масъул вазифаларда ишлаган.

Хусусан, 2008-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси, 2012-2014 йилларда Монополияга қарши кураш давлат қўмитаси раиси лавозимларида ишлаган.

Шунингдек, 2014-2017 йилларда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири;

2017-2018 йилларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси;

2018-2021 йилларда Бош вазир ўринбосари — таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳа масалалари мажмуаси раҳбари;

2020-2021 йилларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси;

2021-2022 йилларда Бош вазир ўринбосари — туризм ва спорт вазири бўлган.

2022 йил 18 февралдан буён Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган «Бугун туғилган кун» лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари ёдга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev

E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru

Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кун – Азиз Абдуҳакимов