"Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Президент қарорига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика шошилинч тиббий ёрдам ўқув-машғулот маркази Республика тез тиббий ёрдам маркази ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мактаби этиб қайта ташкил этилади ва Республика тез тиббий ёрдам маркази тасарруфига ўтказилади.

Мактаб тез тиббий ёрдам хизмати ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади. 

Тез тиббий ёрдам хизматини ташкил этиш ва рақамлаштириш учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан камида 85 миллиард сўм миқдордаги маблағ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилиши белгиланди.

Жаҳон банки шошилинч хизматларни ривожлантириш лойиҳаси доирасида 5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар тез ва шошилинч тиббий ёрдамни рақамлаштириш тадбирларига йўналтирилади. Соғлиқни сақлаш муассасаларининг эскирган ва фойдаланилмаётган автотранспорт воситаларини кимошди савдоларида сотишдан тушган маблағлар тез тиббий ёрдам хизмати автопаркини янгилаш мақсадлари учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси ҳисоб рақамига йўналтирилади. 

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигига тез тиббий ёрдам бўйича электрон автоматлаштирилган бошқарув ҳамда ягона қўнғироқларни қабул қилиш тизимларини республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич жорий этиш учун Тошкент шаҳрида мазкур тизимларни жорий қилишга жалб қилинган тизим интегратори билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Республика тез тиббий ёрдам маркази ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мактаби ташкил этилади