Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси АҚШга ташриф буюрди.

Ташриф давомида Танзила Норбоева АҚШ Конгресси кутубхонасига “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” лойиҳасидан китоблар тўпламини топширди.

Китоб топшириш маросимида ўзбек тилидаги кутубхона тўпламлари сақланаётган Яқин Шарқ ва Африка адабиёти бўлими директори Жоан Викс ҳамда Араб дунёси бўлими бошлиғи Муханнад Салхи иштирок этди. 

Китоблар нафақат АҚШ илмий-тадқиқот ҳамжамияти вакиллари, балки кенг халқаро аудиторияда ҳам қизиқиш уйғотиши таъкидланди. 

Ж.Викс ўзбек халқининг тарихий, маданий ва интеллектуал меросини асраб-авайлаш, бойитиш ва кенгайтириш масалаларига шахсан Президент эътибор қаратаётгани, “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” лойиҳаси АҚШ китобхонларини ҳам ҳайратга солишини қайд этди.  

Тақдим этилган китоблар учун чуқур миннатдорлик билдирган АҚШ Конгресси кутубхонаси вакиллари ўзбек олимларининг ушбу қимматли асарлари уларнинг кутубхона тўпламида муносиб ўрин эгаллашини таъкидлади. 

Тадқиқотчиларда Марказий Осиё ва ўрта аср Шарқига мансуб, айримлари VII асрга оид нодир асарлар, тарихий ҳужжатларнинг ноёб қўлёзма намуналаридан иборат факсимил қўлёзмалар катта қизиқиш уйғотди. 

Тадбир якунида кутубхона экспертлари, Ўзбекистон ва АҚШ илмий доиралари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш, тарихий қўлёзмаларни биргаликда рақамлаштиришга келишиб олинди. 

Хусусан, Америка томонидан АҚШ Конгресси кутубхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси қошидаги Шарқшунослик институти ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга қизиқиш билдирилди. 

ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Танзила Норбоева АҚШ Конгресси кутубхонасига китоб топширди