Президентимиз ташаббуси билан Бухоро шаҳрида жорий йилнинг 21-24 май кунлари “Халқаро зардўзлик ва заргарлик” ҳамда “Каштадўзлик санъати” халқаро фестиваллари ўтказилди. Ушбу тадбирларда 58 та давлатдан 220 нафардан ортиқ хорижий меҳмонлар, 38 та давлатдан 130 нафардан зиёд хорижий уста-ҳунармандлар ҳамда республикамизнинг барча ҳудудларидан 300 нафардан ортиқ маҳаллий зардўз, каштадўз, заргар ва ҳунармандлар қатнашди.

Эътиборли томони, хорижий сайёҳлар томонидан уларнинг декларацияларига асосланиб айтадиган бўлсак, 15,6 килограмм кумуш ва 4,8 килограмм миқдорда олтиндан ясалган тақинчоқлар харид қилинган. Бу ўртача 284,5 минг АҚШ доллари ёки 3,2 миллиард сўм фойда олиб келган. Биз бежизга ушбу рақамлар билан мулоҳазаларимизни бошламадик. Сабаби, ушбу фестиваль Бухорода сервис ва маиший хизмат кўрсатиш йўналишлари имкониятини яна бир бор амалда намойиш қилди. 

Маълумот учун, 2022 йил 1 июнь ҳолатида жами 1 минг 256 нафар маҳаллий ва 42 минг 589 нафар (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,7 баравар кўп) хорижий сайёҳлар ташриф буюрган. Улар учун яратилган инфратузилманинг сифат жиҳатидан юқори эканлиги оқимни янада кенгайтирмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 27 январдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан умумий қиймати 2 110,3 миллиард сўмлик 697 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган. Бу 9 минг 882 та иш ўрни яратиш имконини беради. 

Мазкур қарорга асосан жорий йилда хизматлар ҳажмини 1,5 бараварга ошириш бўйича аниқ манзилли дастур ишлаб чиқилгани айни йўналишнинг ривожи учун кенг йўл очмоқда. Бухоро шаҳри иқтисодиёти ўсишини таъминлайдиган асосий драйвери ҳам бу – хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасидир.

–Кўҳна ва боқий Бухоронинг эски шаҳар қисмида замонавий сервис хизматларини кўрсатувчи масканлар, жойлар кўпайиб бормоқда, – дейди Бухоро шаҳридаги “Имом Бухорий” маҳалла фуқаролар йиғини фаоли Муҳсина Шоймардонова. – Неча йиллар олдин Бухорода саноқли сайёҳларни кузатиш мумкин эди. Бугун эрта тонгдан кечгача Бухоро кўчаларини кезсангиз гуруҳ-гуруҳ бўлиб юрган маҳаллий ва хорижий сайёҳларга кўзингиз тушади. Улар Бухоронинг диққатга сазовор жойларида бўлиб, зиёратлар қилишади. Обидаларни томоша қилиб маънавий озуқа олишади. Маҳалла фуқаролар йиғинида фаолман. Фақат назорат қилиб, таҳлил қиламан. Жуда кўп давлатларда бўлганман. Ҳавас қилардим. Бизда ҳам шу кунлар келармикан, деб. Ҳозир эса гувоҳ бўлиб турибман. Биз улардан ҳам ўзиб кетибмиз. Тинч юртимиз, мусаффо осмонимизга кўз тегмасин. Яратилган имкониятлардан наинки биз балки, чет элликлар ҳам фойдаланмоқда.

Маълумотларга кўра, айни вақтда шаҳарда туризм йўналишидаги умумий қиймати 870 миллиард сўмлик, шундан 71,9 миллиард сўм тижорат банки кредити ва 25,8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестиция ҳисобига 33 та меҳмонхона ташкил этиш ва 642 та иш ўрни яратиш ҳам энг устувор вазифалардан саналади. Қолаверса, қиймати 1 триллион 56,6 миллиард сўмлик 11 та йирик хизмат кўрсатиш лойиҳалари ҳисобидан 6 минг 225 нафар аҳолининг бандлиги таъминланади. Албатта бугун Бухоро шаҳрида истиқомат қилаётган юртдошларимиз мазкур ишлар натижасини ўз ҳаётларида яққол ҳис қилмоқда. Бўлаётган ўзгаришлар барчани бирдек яратувчанликка, янги лойиҳаларни амалиётга татбиқ қилишга чорламоқда.

– Бухорога илк келишим,  – дейди россиялик сайёҳ Юлия Бабкина. – Кун давомида шаҳардаги диққатга сазовор жойларни томоша қилдим. Кечки пайт ўзига хос манзара касб этадиган Минораи Калон, Пойи Калон ансамбли олдидаги терассада овқатланиб шаҳарни кузатдим. Бу менга ўзгача завқ бағишлади. Хизмат кўрсатиш, овқатланиш, меҳмонхоналар умуман барча-барчаси аъло даражада. Кутганимдан ҳам яхшироқ шароитлар муҳайё қилинганига гувоҳ бўлдим. Кўрганларимни юртимга бориб тарғиб қиламан. Ҳамюртларим ҳам бу мафтункор юртни кўришлари керак. Айниқса, уларга Бухорода пишириладиган бухороча ош ҳақида тўлқинланиб гапиришим аниқ. Менга бухороликлар жуда ҳам ёқди.

– Юртингизга Франциядан дўстларимиз билан келдик, – дейди франциялик сайёҳ Ҳюго Танел. – Бу ердаги масжид, мадраса, тарихий обидалар, музейларни томоша қилдик. Очиғини айтаман. Бухорони яхши кўриб қолдим. Бундай тоза ва гўзал шаҳарлар дунёда кам учраса керак. Айниқса, одамларнинг очиқ чеҳраси, меҳмондўстлиги бизга жуда ёқди. Сервис хизматлар, туристлар учун яратилган шароитлардан мамнунмиз. Барчасига гап йўқ. Шунчаки эртакнамо шаҳарга тушиб қолгандек ўзимизни ҳис қиляпмиз. 

Маҳаллий аҳоли ва хорижий сайёҳларнинг маданий ҳордиқ олиши, шунингдек, кўнгилочар хизматлардан баҳраманд бўлишини ташкил қилиш орқали эски шаҳар қисмида ташкил этилган қулай инфратузилма ҳозирда халқимизнинг кайфиятига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Ўз-ўзидан ушбу ҳудудда хизматлар сони ва сифати ҳам яхшиланмоқда. 
 
Зариф Комилов,
Тоҳиржон Истатов (сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Франциялик сайёҳ Ҳюго Танел: “Бухородаги сервис хизмат ва яратилган шароитлардан мамнунмиз”