ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарёда футбол, мини футбол ва шахмат бўйича “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” мусобақаларининг вилоят босқичи финал учрашувлари бўлиб ўтди.

Маълумки, Президентимизнинг жорий йил 11 апрелдаги “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси ҳамда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида жорий йилнинг апрель-май ойлари давомида футбол, мини футбол ва шахмат бўйича “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” мусобақалари ташкил этилиб, унда воҳадаги 721 та маҳалланинг уюшмаган ёшлари қатнашди.

Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган мусобақаларда барча маҳаллалар, кўчалар, секторлар, шаҳар ва туманлар миқёсида 18-30 ёшлилар ўртасида ташкил қилинган жамоаларнинг 200 минг нафардан зиёд аъзоси ўзаро беллашди.

[gallery-7604]

Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бўйича бошқармаси қошидаги ўйингоҳда мусобақаларнинг вилоят босқичи финал учрашувлари ўтказилди. Хусусан, Термиз шаҳридаги “Алпомиш” ўйингоҳида ўтказилган катта футбол мусобақасида Сариосиё туманидаги Анорзор ҳамда Қизириқ туманидаги Дўстлик маҳалласи футбол жамоалари ғолиблик учун майдонга тушди. Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисоби билан якунланган бўлса, мусобақа низомига асосан белгиланган пенальтилар баҳсида сариосиёлик ёш футболчилар 3:1 ҳисобида устун келди. Умумий ҳисобда Анорзор маҳалласи ёш футболчилари 4:2 ҳисобида зафар қучиб, мусобақанинг республика босқичига йўлланма олди.

Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бўйича бошқармаси қошидаги ўйингоҳда бўлиб ўтган мини футбол баҳсининг финалида Қизириқ туманидаги Боғбонлар юрти ҳамда Қумқўрғон туманидаги Шерозий маҳаллалари ёшлари ўзаро беллашди. Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Пенальтилар бўйича тўпларни қизириқлик ёшлар рақиб дарвозасига аниқ йўллади. Умумий ҳисоб 3:2, қизириклик ёшлар фойдасига ҳал бўлди ва ғолиб жамоа мусобақанинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Мусобақа доирасидан ўрин олган шахмат баҳсларида вилоятнинг Термиз шаҳри, Олтинсой, Денов ва Шўрчи туманларидан 10 нафардан зиёд иқтидорли ёш шахматчи иштирок этди. “Рапид” усулида 64 катакли тахта устида ўтказилган баҳсларда термизлик Ҳасан Жўраев мутлақ ғолибликни қўлга киритди ва мусобақанинг республика босқичига йўлланма олди.

Мусобақа якунида ғолиб жамоалар аъзоларига 12, 10, 8 миллион сўмлик ваучерлар, диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Таъкидлаш жоиз, мусобақа шартларига кўра, баҳсларнинг республика босқичида ғолиб бўлган жамоа аъзолари яшайдиган маҳаллада спорт комплекси қурилиб, ёшларга ҳадя қилинади.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат),ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғолиб жамоа аъзолари яшайдиган маҳаллада спорт комплекси қурилади