Тўрткўлда валюта олди-сотдиси билан шуғулланиб келган фуқаро ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган фуқаро ушланди.
Жумладан, Тўрткўл савдо комплекси олдида фуқаро Х.К. бошқа бир фуқаро Ю.га 2900 АҚШ долларини 32,2 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ЎзА