Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани филиали учун икки қаватли замонавий бино қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Тантанали очилиш маросимида Давлат кадастрлари палатаси раиси, бошқарма бошлиқлари, ОАВ вакиллари, филиал раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, бинода яратилган шароитлар билан танишди.
Бинода жами 15 та хона мавжуд бўлиб, шундан 1 та мажлислар зали, 1 та архив маълумотлари сақланадиган хона ва 1 та Маънавият хоналари қурилиб, замонавий мебеллар билан жиҳозланди. Аҳолига сифатли ва самарали хизмат кўрсатиш учун филиалда барча шароитлар яратилган.
Эндиликда туман кадастр бўлими ва филиалининг 33 нафар кадастр ходими замонавий, барча қулайликларга эга бинода фаолият олиб боради.
Ўлмас Баротов, ЎзА