Бугунги кунда Янги Ўзбекистон университети талабалари Халқаро миқёсда наинки юртимиз маърифий салоҳияти, балки тобора янгиланиб бораётган мамлакатимизнинг маърифий соҳадаги туб ўзгаришларни ҳам намоён этмоқда.

Маълумки, Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Янги Ўзбекистон университети талабаларининг Жанубий Кореяда қисқа муддатли амалиёти учун икки босқичли саралаш мусобақаси ташкил этилган эди. Саралашнинг илк босқичи шу йилнинг 23-27 май кунлари бўлиб ўтди. Унда талабалар ҳар бири 5 кишидан иборат 20 та гуруҳга бўлинган ҳолда ўзларининг стартап лойиҳалари билан иштирок этдилар. Жамоалар ишини баҳолашда тақдимот ғояси ва иши, унинг сифат даражаси, оригиналлик ва нутқий равонлик каби мезонларга эътибор қаратилди.  

Саралаш якунида ҳар бир жамоа аъзосининг ўқув семестри давомида олган академик кўрсаткичлари ҳам эътиборга олинди. Илк саралаш босқичидан энг юқори балл тўплаган 11 нафар жамоа жорий йилнинг 2-3 июнь кунлари бўлиб ўтган якуний босқичда ўзаро беллашдилар.  

Якуний босқич натижаларига кўра, энг фаол ва юқори натижа кўрсатган 3 жамоа ғолиб деб топилди ва Жанубий Кореяда икки ҳафталик амалиёт ўташ имконига эга бўлди. Шу муносабат билан Янги Ўзбекистон университетида ғолиб жамоаларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.  

Тақдирлаш маросимида Президент таълим муассасалари агентлиги директори Ҳилола Умарова, Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси ҳузуридаги ҳарбий атташеси, полковник Пак Ан Со, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ бошқаруви раиси Абдулла Хурсанов иштирок этди. 

Тадбир аввалида агентлик раҳбари Ҳилола Умарова сўзга чиқиб, талабаларни эришган ютуқлари билан табриклади ва уларнинг кейинги фаолиятида зафарлар тилади. Шундан сўнг ғолиб жамоалар сертификатлар билан тақдирландилар.  

Айтиш керакки, жорий йилнинг апрель ойида Янги Ўзбекистон университетининг талабалари Германиянинг Мюнхен шаҳридаги йирик корхона ва лабораторияларда қисқа муддатли амалиёт ўтаб келган эдилар. Бу эса университет талабаларининг жаҳон стандартларига асосланган амалиёт ва кўникмага эга бўлишларини таъминлайди. 

Шу куннинг ўзида "MS&T 22 – Materials Science & Technology" беллашувининг саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, шу йилнинг 9-12 октябрь кунлари АҚШнинг Пенсильвания штатида бўлиб ўтадиган асосий беллашувга йўлланма олган университет талабалари ҳам тақдирландилар. Университет талабалари мазкур беллашувда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари сифатида иштирок этадилар. 

– Биз – беш нафар курсдошлар бир жамоа бўлиб, қуёш энергиясини электр энергиясига айлантириш илмий лойиҳаси устида иш олиб бормоқдамиз, – деди Янги Ўзбекистон университетининг талабаси Заршиджон Насимов. – Эндиликда Жанубий Кореянинг Сежонг университетида мазкур лойиҳани янада такомиллаштириш ва амалиётга қўллаш устида иш олиб борамиз. Бу каби ўқув амалиёти билимларимизни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, замонавий ишлаб чиқариш жараёни билан уйғунлаштиришда қулай имкониятдир. 

– Кимё муҳандислиги бўйича алюминий, кобальт каби металларнинг мустаҳкамлигини ошириш устида изланиш олиб бормоқдамиз, – деди университет талабаси Маликабону Собирова. – Биз АҚШнинг Пенсильвания штатида бўлиб ўтадиган интеллектуал беллашувда қатнашиш имконини қўлга киритдик. Билимларимизни янада оширишда бу катта аҳамият касб этади, деб ўйлайман.  

Шу куннинг ўзида Янги Ўзбекистон университети ва "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.  

[gallery-7477]

Н.Усмонова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижда амалиёт ўташ имконини қўлга киритган ёшлар