Аслида, эркаг-у, аёл, ўғил ёки қиз тенг ҳуқуқли фуқаро, дея эътироф этилади. Яъни, инсон ҳуқуқи конституцияда аниқ белгилаб қўйилади. Ҳеч ким ҳуқуқий томондан камситилмайди, жамиятда ўзига муносиб ўрин топишга ҳақли. Барибир, нимагадир, ҳеч бир мамлакат “бизда гендер тенглик жойида”, деб мақтана олмайди, чунки ҳали ҳал қилинмаган, ечимини топмаган масала кўп. Бунга миллий анъаналар, урф-одатлар сабабми, маҳаллий удумлар ёки оилавий қадриятларми? Айни саволга жавоб топиш учун мутахассислар ҳали кўп ишлаши керак.

Сайёрамиз аҳолисининг ярмини аёллар, қизлар ташкил этади, бу инсоният салоҳиятининг ярми, дегани. Шу нуқтаи-назардан гендер тенглик инсоннинг энг муҳим ҳуқуқларидан бири бўлиб, жамиятда тинчлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашда, барқарор ривожланишга асосланган ҳолда инсон салоҳиятини борича амалга оширишда муҳим ўрин тутади. Аёлларнинг жамият ҳаётидаги иштирокини кенгайтириш меҳнат маҳсулдорлигини ошириши, иқтисодий ўсишни таъминлаши аллақачон исботланган.

Шундай бўлса-да, инсоният аёл ва эркак тенглигини уларнинг ҳуқуқи ва имкониятидан келиб чиққан ҳолда тўлиқ таъминлаши учун ҳали анча иш қилишга тўғри келади. Биринчидан, гендер зўравонликнинг ҳар қандай кўринишага барҳам бериш керак, аёллар ва қизлар ҳамда эркаклар ва болалар учун таълим олиш, соғлиқни сақлаш, иқтисодий ресурслардан фойдаланишда   бирдек шароит яратилиши лозим. Бундан ташқари уларнинг сиёсий ҳаётдаги иштирокида ҳам тенг имконият яратилиши зарур. Бу хотин-қизларнинг иш топиши, раҳбарлик лавозимига тайинланиши масаласига ҳам тегишли.

«Гендер тенгликка эришиш, аёл ва қизлар ҳуқуқи, имкониятини кенгайтириш ҳозир якунига етказилмаган вазифа бўлиб қолмоқда ва айни муаммо бугунги кунда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги улкан муаммо ҳиобланади», — дейди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш.

Дарвоқе, мазкур масала билан энг кўп шуғулланаётган халқаро тузилма, шубҳасиз - БМТ.

Ташкилот Низомининг 1-бандида инсон ҳуқуқи ва асосий эркинлигини унинг ирқи, жинси, тили ва диний мансублигига қарамасдан, ҳурмат қилиш ва рағбатлантириш бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш зарурлиги акс этган.

БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши фаолият бошлаган йилдаёқ Аёллар ҳолати бўйича комиссия таъсис этилган. Мазкур комиссия фақат гендер тенглик ва аёллар аҳволини яхшилаш масаласи билан шуғулланадиган глобал идорага айланди.

Аёллар ва инсон ҳуқуқи

Инсон ҳуқуқи умумжаҳон декларациясида гендер тенглик халқаро ҳуқуқнинг инсон ҳуқуқи соҳасидаги муҳимқисми ҳисобланади. БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган ушбу ҳужжатда «барча инсонлар ўз қадр-қиммати, ҳуқуқи билан эркин ва тенг ҳолда дунёга келади», дейилган.

ООН говорит, что дискриминация женщин все еще существует - BBC News Русская  служба

Ўтган асрнинг 70-йилларда кўпгина мамлакатларда халқаро феминистлар ҳаракати кучая бошлагани сабабли БМТ Бош Ассамблеяси 1975 йилни Халқаро аёллар йили сифатида эълон қилди ва Мехико шаҳрида илк бор аёллар аҳволи бўйича Бутунжаҳон конференциясини ташкил этди. Конференция тавсиясига кўра, 1976-1985 йиллар БМТнинг аёллар ўн йиллиги этиб белгиланди ва ўн йиллик вазифаларини амалга ошириш учун ихтиёрий бадал Фонди таъсис этилди.

1979 йил Бош Ассамблея Аёлларга нисбатан камситишнинг ҳар қандай кўринишига барҳам бериш бўйича Конвенция қабул қилди. 30 банддан иборат Конвенцияда аёлларга нисбатан камситиш, деганда нималар тушунилишига аниқлик киритилди ва кун тартибида бундай камситишга барҳам бериш бўйича миллий даражада саъй-ҳаракатни амалга ошириш таклиф этилди. Шунингдек, маданият, анъаналар оилага ва гендер тенгликни таминлашга таъсир ўтказувчи куч экани қайд этилган мазкур ҳужжат аёллар репродуктив ҳуқуқини тасдиқловчи инсон ҳуқуқи соҳасидаги биринчи шартнома ҳисобланади.

Мехикода конференциясидан беш йил ўтгач, аёллар аҳволи бўйича иккинчи Бутунжаҳон конференцияси ташкил этилди. Конференция бўйича қабул қилинган Ҳаракатлар дастурида аёлларнинг мулкка эгалиги ва тасарруфи, мерос, болаларга васийлик, фуқаролигини йўқотганликка оид ҳуқуқни таъминлашда миллий даражада кескин чоралар кўришга чақирилган.

Я обучала стажера, которому платили больше, чем мне». О трудовой дискриминации  женщин в России — Сноб

Аёллар аҳволи бўйича комиссия

Ҳа, БМТ тузилмасида шундай комиссия фаолият юритади. Аёллар аҳволи бўйича ташкил этилган мазкур тузилма гендер тенгликни ва аёллар ҳуқуқи, имкониятини илгари суриш бўйича глобал даражадаги ҳукуматлараро орган ҳисобланади. Ташкилот барча мамлакатларда хотин-қизлар аҳволини баҳолаб бориш, гендер тенглик ҳамда аёллар ҳуқуқи ва имкониятини кенгайтириш масаласи бўйича глобал стандартни шакллантириш билан шуғулланади.

2010 йил 2 июлда БМТ Бош Ассамблеясида бир овоздан ягона тузилма ташкил этилди. Ушбу тузилма Ташкилотнинг гендер тенглик ва хотин-қизлар ҳуқуқи, имкониятини кенгайтиришга тегишли мақсадларини амалга оширишни жадаллаштиришга қаратилган.

Хотин-қизлар ҳуқуқини таъминлаш, имкониятини ошириш масаласида халқаро миқёсда бутун дунёда, жумладан, БМТ доирасида  амалга оширилаётган  саъй-ҳаракатларга қарамай, кўплаб мамлакатларда хотин-қизлар ҳуқуқини таъминлаш масаласи ҳамон долзарблигича қолмоқда. Шу боис мамлакатлардан айни масалада миллий қонунчиликка тегишли ўзгариш киритиш талаб қилинмоқда. 

Гендерная дискриминация женщин на рабочем месте | Премиум векторы

Таассуфки, гендер тенгсизлик иқтисодий соҳада ҳам, сиёсий соҳада ҳам сақланиб қолган. Мутахассислар хулосасига кўра, йиллар давомида меҳнат бозорида ижобий ўзгариш амалга оширилганига қарамай, ҳали ҳам хотин-қизлар эркакларга нисбатан ўртача 24 фоиз кам ҳақ олар экан. 1995 йил парламентда аёллар улуши ўртача 11,3 фоизни ташкил этган, 2015 йилга келиб ушбу кўрсаткич, атиги, 25 фоизга етган. Ўзбекистонда бу кўрсаткич кейинги йилларда 32 фоизга кўтарилди.

 Бизда аҳвол қандай?

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш ва аёллар ҳуқуқи, имкониятини ошириш масаласида қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинган. Президентнинг хотин-қизлар ҳуқуқини таъминлаш, хусусан, гендер тенглик ва аёлларни зўравонлик ва зулмдан ҳимоя қилиш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш мақомини кучайтириш тўғрисидаги фармон ва қарорлари мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлашга қаратилган муҳим ҳужжатлардир. Бош қомусимизга аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуққа эгалиги ҳақида алоҳида модда киритилган, хотин-қизларга таълим олиш, касбий тайёрланиш, иш, меҳнат учун рағбатланиш ва хизмат юзасидан кўтарилишда тенг ҳуқуқий имконият яратилиши шартлиги кўрсатилган.

Сенатда Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича қўмита тузилади -  Халқ сўзи

Юқоридаги ҳужжатлардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, аёлларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ролини ошириш бўйича сўнгги йилларда бир неча йўналишда фаол иш олиб борилмоқда. Аёллар ҳуқуқи тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳамда    аёлларни ҳимоя қилишнинг институционал асосини такомиллаштириш,  аҳолининг гендер тенглик ва аёллар ҳуқуқи тўғрисида хабардорлигини ошириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётида қоидаларга риоя этилишини таъминлаш учун масъул мансабдор шахсларни тегишли ҳуқуқий меъёр асосида ўқитиш шулар жумласидан.

Artel Тошкент ёшлар форумининг гендер ташаббусларини қўллаб-қувватлайди

Сўнгги йилларда гендер тенгликни жорий қилиш нуқтаи назаридан таълим соҳасида ҳам ижобий силжиш кузатилмоқда. Хусусан, 2017 йилдан бошлаб аксарият олий ўқув юртларида турли мутахассисликлар бўйича сиртқи бўлимлар фаолияти тикланди. Таълимнинг ушбу шакли ёш аёлларга фазандини парвариш қилиш ва бошқа оилавий мажбуриятларни бажариш билан бир вақтда олий маълумот олиш имконини ҳам беради.

Маълумки, Ўзбекистонда 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегияси қабул қилинган. Ушбу ҳужжатда 2030 йилгача барча хотин-қизларга нисбатан камситишнинг ҳар қандай шаклига барҳам бериш, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётда қарор қабул қилиш билан боғлиқ барча даражаларда аёллар тўлиқ ва самарали иштирок этиши ва етакчилик қилиши учун тенг имконият яратилади. Бунда турли даражаларда Давлат дастурлари қабул қилиниши жараёнида гендер тенглик тамойилига амал қилиниши масаласи ҳам эътибордан четда қолмаган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИГЕНДЕР ТЕНГЛИК СУДЬЯЛАР ОРАСИДА ҲАМ  ТАЪМИНЛАНИШИ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛМОҚДА from

Хулоса

Дунёдаги ҳар бир халқ ўз тарихий анъанаси, урф-одати, маънавий қадриятига суяниб яшайди. Бундай тушунчалар турмуш кечириш жараёнида ҳисобга олинади, албатта. Зеро, жамиятнинг ҳаёт кечириши, тараққиётга интилиши, юксалиши шундан куч олади. Ҳар томонлама фаровон ҳаётга эришишни мақсад қилган жамият ўз аъзоларининг ирқи, жинси, тили ва диний мансублигига қарамай, ҳуқуқий тенглигини ҳам тўла-тўкис таъминлаши ўта муҳим масала эканини унутмаслиги лозим.   

Саидмурод РАҲИМОВ,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гендер тенглик: ҳали муаммо кўп