Тошкентдаги Марказий Осиё халқаро институтида 1 июнь куни “Марказий Осиёда  барқарор тараққиётни таъминлашда Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик  шерикликнинг роли” мавзусида халқаро илмий-амалий  конференция ўтказилди.

Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбир Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи арафасида бўлиб ўтди.

Анжуманда Ўзбекистондан Марказий Осиё халқаро институти, Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Президент Aдминистрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Фанлар академияси, Тожикистон Республикасидан эса Президент ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази, Миллий Фанлар академияси мутахассислари, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда мустақил экспертлар иштирок этди.

Тадбир давомида Ўзбекистон-Тожикистон ўртасидаги стратегик шерикликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди, мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар  соҳалардаги алоқани янада чуқурлаштириш учун амалий таклифлар ишлаб чиқилди.

Марказий Осиё халқаро институти директори Анвар Носиров давлатларимиз раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмоннинг қатъий сиёсий иродаси ва биргаликдаги саъй-ҳаракати билан Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничиликка асосланган стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик барча йўналишларда мисли кўрилмаган тараққиётга эришгани таъкидлади.

Бугунги кунда икки томонлама муносабатда барча масалалар ҳал этилмоқда. Чегара масаласи тартибга солинди, виза режими бекор қилинди, назорат-ўтказиш пунктларининг тўла-тўкис ишлаши тикланди, икки томонлама транспорт-коммуникация тизими янгиланди, хавфсизлик, сув-энергия ресурсларидан  биргаликда  фойдаланиш масалалари ҳал этилди, ҳудудлараро яқин алоқалар йўлга қўйилди, маданий-гуманитар ҳамкорлик ривожланмоқда.

Эксперт-таҳлилий доиралар ҳамкорлиги жадал ривожланаётгани мамнуният билан  қайд этилди.

Давлатларимиз иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш, жумладан, йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги  маҳсулотларини қайта ишлаш, юқори қиймат солиғига эга тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва учинчи мамлакатларга экспорт қилиш учун қўшма кластерлар яратиш борасида ҳали фойдаланилмаган улкан салоҳият мавжудлиги айтиб ўтилди.

Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода бугунги кунда икки мамлакат етакчиларининг оқилона сиёсати туфайли давлатларимиз ўртасидаги барча муамммоли масалалар ҳал этилгани таъкидланди.

Унинг таъкидлашича, “Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи чоғида кўплаб масалалар муҳокама қилинади. Абадий дўстлик декларацияси имзоланиши музокаранинг асосий натижаси бўлади. Ҳужжат савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик янада ривожланишига туртки беради”.

Тожикистон Миллий Фанлар академияси президенти Фарход Раҳимий, ўз навбатида, мамлакатларимиз олимлари, эксперт ва тадқиқотчилари яқин муносабатни йўлга қўйиш, минтақамиз ва дунёдаги муаммоларни бирга ўрганиш мақсадида давлатларимиз етакчилари томонидан яратилган шарт-шароитлардан фойдаланишлари зарурлигини таъкидлади. Бу Тожикистон - Ўзбекистон муносабатларини мустаҳкамлашга, бутун Марказий Осиё минтақасини ривожлантиришга ёрдам беради.

Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази директори Хайриддин Усмонзоданинг қайд этишича, Тожикистон ва Ўзбекистон  ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик кўплаб муаммоларни оқилона ҳал қилиш учун минтақанинг бошқа мамлакатларига намунадир.

Тожикистон Миллий фанлар академияси Иқтисодиёт ва демография институти директори Шариф Раҳимзода ўз маърузасида, жумладан, давлатларимиз ўртасидаги дўстона алоқалар кўп минг йиллик тарихга эга эканлигини эслатаркан, келгуси ҳамкорлигимиз минтақада ўзаро манфаатли иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, ягона бозор яратишда ўрнак ва асос бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирди. 

Тожикистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Манзура Рустамова маълум қилишича, тадбиркорларимизнинг самарали фаолияти туфайли ҳозиргача 300 дан зиёд қўшма корхона ташкил этилди. Ўзбекистон ва  Тожикистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми охирги олти йилда 37 баробар ошди.

Жорий йил биринчи чорагида айни кўрсаткич 173,6 миллион долларга етди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан  40 миллион доллар ёки 30,4 фоиз кўп.

Авторы аналитического портала «Евразия.Эксперт»Россия-Тожикистон университети Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори, тарих фанлари доктори Гузель Майтдинованинг сўзларига кўра, томонлар 2018 йилдан буён савдо-иқтисодий алоқадан тортиб, мудофаа соҳасигача бўлган барча йўналишларда узвий шерикликни таъминлашга эришдилар. 

Стратегик тадқиқотлар маркази директори ўринбосари Парвиз Муҳаммадзода Президент Эмомали Раҳмоннинг қардош Ўзбекистонга  расмий ташрифини “Тожикистон - Ўзбекистон муносабатлари янги тарихидаги муҳим воқеа” деб атади. Унинг эътирофича, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида йўлга қўйилган, Марказий Осиё барқарорлиги гарови сифатида ҳудуд иқтисодиёти тараққиётига сезиларли ижобий таъсир кўрсатаётган амалдаги ноёб ҳамкорлик моделидан минтақамиз ва жаҳоннинг бошқа мамлакатлари ўз тажрибасида кенг фойдаланишлари мумкин.

Стратегик тадқиқотлар маркази Минтақавий хавфсизлик масалаларини  ўрганиш бошқармаси бошлиғи Комрон Ҳидоятзода Марказий Осиё  давлатлари манфаатдор бўлган ҳудуднинг ҳарбий-сиёсий вазиятини прогнозлаш мақсадида эксперт-таҳлилий ҳамкорлик зарурлигини билдирди. У шунингдек, улкан салоҳиятга қарамай, ахборот хавфсизлигини таъминлашда заиф томонлар мавжудлигини эътироф этди.

А. Баҳоваддинов номидаги Фалсафа, сиёсатшунослик ва ҳуқуқ институти директори Назар Мўъмин иштирокчиларга институт ҳузурида ташкил этилган Ибн Сино  маркази ҳақида сўзлаб берди.

Унинг сўзларига кўра, Ибн Синони фақат буюк табиб дейиш нотўғри, чунки олим шу пайтгача амалда етарли ўрганилмаган фалсафий мерос қолдирган. Аллома асарларини ўрганиш ва оммалаштириш Марказий Осиё аҳолиси ва ёшларини турли бузғунчи мафкуралар таъсирига тушиб қолишдан асрайди.

Икки мамлакат экспертлари Тожикистон Президентининг юртимизга ташрифи ва олий даражадаги музокаралар икки томонлама ҳамкорликни  янада чуқурлаштиришга хизмат қилади, деган якдил тўхтамга келишди. Айни дам шериклик мустаҳкамланиб бориши икки мамлакат фуқароларининг кундалик ҳаётига ҳам таъсир кўрсатгани, барқарор ривожланиш ва аҳоли турмуш даражаси ошишига хизмат қилаётгани қайд этилди.

Конференция доирасида Марказий Осиё халқаро институти ва Тожикистон Миллий фанлар академияси ўртасида  ҳамкорлик  битими имзоланди. Ҳужжатга кўра, томонларни қизиқтирган мавзуларда қўшма тадқиқотлар олиб бориш, мунтазам равишда анжуман, давра суҳбатлари ўтказиш кўзда тутилган.

Улуғой ДОЛИЕВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон - Тожикистон халқаро илмий-амалий конференцияси