Мамлакатимизда товарларни сотиш жараёнларига бозор тамойиллари фаол жорий қилинаётгани яширин иқтисодиётнинг қисқариши, ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларига ҳақиқий нархлар шаклланиши ва солиқ базасининг кенгайишига хизмат қилмоқда.

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигида юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини кенг жорий этишни жадаллаштириш, шунингдек, товар хом ашё биржаси савдоларида қатнашиш тартиби ва туманда жараёнларни самарали йўлга қўйиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси вакиллари, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Улуғбек Акбаров, туман ҳокими Ихтиёр Қосимов, ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари ҳамда тумандаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.

Мазкур йиғилишда мутасаддилар жорий йилнинг 17 май куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Республика товар-хом ашё биржаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича белгилаб берилган устувор вазифалар,  маҳаллий маҳсулотларни биржада кўпайтириш бўйича янги тизим хусусида атрофлича тўхталиб ўтдилар.

Биламизки, биржа савдоларида фаол иштирок этаётган тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш ва юқори ликвидли ёки монопол товарларни сотиш амалиётига бозор механизмларини кенг қўллашни давом эттириш, биржа савдоларига замонавий товар деривативларини, шу жумладан,  фьючерс шартномаларини жорий этиш бугунги кун талаби бўлиб қолмоқда.

Сотувчи ва харидорларнинг биржа савдоларида қатнашишлари бўйича Ўрта Чирчиқ туманида ўқув семинарларини ўтказиш ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи биржа аъзолари (брокерлар) билан доимий тарзда ишлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунлангач, барча масъуллар тумандаги Давлат хизматлари маркази биносига кириб, брокерлар учун ўқув семинарлар ташкил қилиш юзасидан шарт-шароитлар билан танишди. Туман ҳокими қатнашчиларга мазкур бинода юқори сифатли ва профессионал даражада машғулотлар ўтказиш учун керакли бўлган ўқув, моддий-техник ва методик базани яратиш ҳамда брокерлар ўқув семинарини сифатли ташкил қилишда ҳар томонлама амалий ёрдам беришга тайёр эканини билдириб ўтди.

Энди яқин кунлар ичида Ўрта Чирчиқ туманида товар-хом ашё биржаси савдоларида қатнашиш имкони пайдо бўлади. Туманда жараёнларни самарали йўлга қўйиш бўйича ўқув курслари, семинарлар ташкил қилиниб, унда фермер хўжаликларининг бухгалтерлари, шу билан бирга мазкур йўналишга қизиқувчилар брокерликка ўқитилади.

Ширинхон МЎМИНОВА, 
журналист.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Брокерларни тайёрлайдиган ўқув курслари ташкил қилинади