Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан жорий йилнинг 13-14 май кунлари Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги марказий стадионда кураш ва белбоғли кураш бўйича “Полвонлари кўп юрт – қудратли бўлур” шиори остида кураш ва белбоғли кураш бўйича хотира турнири бўлиб ўтади.

Жиззах вилояти ҳокимлиги, Жиззах вилояти прокуратураси ташаббуси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси, Ўзбекистон кураш федерацияси ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказиладиган мазкур хотира турнирида кураш бўйича эркаклар -60, -66, -73, -81, -90, +90 килограмм вазн тоифаларида ўзаро куч синашади. Белбоғли кураш бўйича эркаклар -55, -60, -66, -73, -81, -90, -100, +100 килограмм вазнда беллашадилар. Аёллар эса кураш бўйича -48, -52, -57 килограмм вазн тоифаларида гиламга чиқишади.

Шунингдек, ҳар иккала спорт тури бўйича эркаклар мутлақ вазнда ҳам ғолиблик учун кураш тушади. Кураш ва белбоғли кураш бўйича ҳар бир вазн тоифасида биринчи ўринни қўлга киритган полвонлар 5 миллион сўмдан, иккинчи ўрин соҳиблари 3 миллион сўмдан, иккита учинчи ўринни қўлга киритган полвонлар 1,5 миллион сўмдан пул мукофотлари билан тақдирланади.

Мутлақ вазнда ғолиб бўлган курашчиларнинг ҳар бирига автомобиль берилади. Иккинчи ўринни қўлга киритган полвонлар 30 миллион сўмдан, учинчи ўринни банд этган спортчилар эса 10 миллион сўмдан пул мукофотларига эга бўлади.

О.ЭШМАМАТОВ. ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зарбдорда катта кураш байрами бўлади, бош совринга 2 та автомобиль қўйилган