Май ойини пиллакорлар мавсуми десак, муболаға бўлмайди.

Зеро, айни кунда мамлакатимизнинг қайси бир гўшаси, туман ва қишлоқларига борманг қўли-қўлига тегмай ипак қурти парваришлаётган пиллакорларни учратасиз. 

Президентимиз томонидан амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самараси ўлароқ, пиллачилик соҳаси ҳам жадал ривожланди, мамлакат экспорт салоҳиятини оширадиган, одамларни даромадли иш билан таъминлайдиган тизимга айланди. Бугун пиллачилик  ҳақида гап кетганда хотин-қизлар, онахонларнинг бир ойлик шижоатли меҳнати, тутзорлару ипак қурти боқилаётган пиллахоналар, кўзни қувонтирадиган турфа хил ипак газламалар кўз ўнгимизда намоён бўлади.

Тарихга назар солсак, бундан бор-йўғи олти-етти йил олдин минг бир машаққат эвазига етиштирилган пилла хом ашёси туман марказларидаги пиллахоналарда сотилмасдан қолиб кетар, пиллакорлар эса  иш ҳақини ололмай овораю сарсон бўлар эди. Кейинги беш йил ичида вазият тубдан ўзгарди, ўзбек пилласи дунё бозорида тайёр маҳсулот сифатида намоён бўлди, ўнлаб замонавий пиллани қайта ишлаш корхоналари фаолияти йўлга қўйилди, пилла тиллага айланди. 

Ўзбекистоннинг бу борадаги экспорт салоҳияти ҳам йилдан йилга ошмоқда. Энг муҳими пиллакор давлат эътиборидаги мутахассисга, эъзозли кишига айланди, унинг бир ойлик меҳнати бир йиллик иш стажига ҳисобланиб, етиштирган пилласи ҳақини қайта ишлаш корхонаси торози бошида ҳисоб-китоб қилмоқда.

Тошкент вилоятида жорий йил 28 минг 701 қути ипак қурти парваришланмоқда. Мавсум якунида 1 минг 636 тонна хом ашё олиш режалаштирилган. Ана шу хирмонда пискентлик пиллакорларнинг муносиб ҳисса қўшиши тайин. Чунки туман “Агропилла” МЧЖда билимдон ва тажрибали мутахассислар меҳнат қилмоқда.

– Жорий йилда туман бўйича 146 тонна пилла хом ашёси етиштириш белгиланган.  Фермер ва касаначиларга 2 минг 570 қути ипак қуртини бериш бўйича “Кластер  JINJUZ SILK CO" МЧЖ корхонаси билан шартнома тузилди, – дейди “Агропилла” МЧЖ бош ҳосилоти, “Қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони соҳибаси Санобар Жўраева. – Шу кунгача барча  керакли воситалар, бўнак пуллари пиллакорларга берилди ва улар эзгу ният билан   ипак  қуртини   парваришламоқда. Иш жараёни мутахассисларимиз назоратида.

Санобар Жўраеванинг таъкидлашича, Президентимиз ташаббуси билан жорий   йилдан пиллакорларга қўшимча имтиёзлар берилди. Жумладан, Давлатимиз раҳбарининг   2021  йил 8  июлдаги   ПҚ-5178 сонли ва ҳукуматимизнинг  2021 йил 24 декабрдаги   №773 сонли   қарорларига  мувофиқ  2022   йил 1  январдан бошлаб 2025  йил  1  январга  қадар ҳар  йили  хонадонларда   пилла   етиштирувчи  жисмоний  шахсларга  етиштирган ( хўл пилла)  ҳосилини   бир  килограмми  учун 5  минг  сўмдан  қўшимча ҳақ давлат ғазнаси ҳисобидан тўлаб бериладиган бўлди. Пилла мавсуми шарофати билан  туман  бўйича  464 киши доимий,   6 минг 130 киши эса мавсумий иш билан таъминланган. Бу шунча  одамнинг хонадонига қут-барака кирди, дегани. 

– Яна бир муҳим жиҳат шундаки, пилла қишлоқ аҳли учун қўшимча даромад, – дейди Санобар Жўраева. –  Чунки бир ярим қути ипак қурти боққан ва кутилганидек ҳосил етиштирган оила 6 -7 миллион сўм атрофида даромад олмоқда. Ва яна ўтин, чорва учун озуқа ҳам жамғариш имкони бор. Фарзандларнинг эрта туриб меҳнат қилишга ўрганаётгани, пиллакор сифатида тажриба орттираётгани эса бебаҳо неъмат. Шу соҳада 40 йилдан ортиқ ишладим. Жуда оғир кунларни ҳам бугунги қувончли дамларнинг ҳам гувоҳиман. Меҳнатларим самараси ўлароқ, ўтган йил “Қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирландим. 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрамида Президентимиз дасхати туширилган қимматбаҳо соат туҳфа этилди. Бир сўз билан айтганда, мен энг бахтли инсонман. Пиллакор бўлганимдан жудаям мамнунман. Фарзандларим ҳам пиллакор. Ипак қурти парваришлашни яхши кўраман. Шунинг учун ипак қурти дейишса кўнглим қувнайди, туну кун завқ-шавқ билан ишлайман.

    Абдунаби Алиқулов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Санобар Жўраева: “Ипак қурти дейишса, кўнглим қувнайди”