Бобораҳим Машраб ижоди халқчил, дардчил, изтиробли руҳи, ҳалоллик, ростгўйлик, меҳр-муҳаббатга йўғрилгани билан аҳамиятлидир.

Айни пайтда миллий қўшиқчилик санъатимизни Машрабнинг бетакрор ғазалларисиз тасаввур этиш қийин. 

Канаданинг "Альтаспера" нашриёт уйида ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, атоқли шоир Бобораҳим Машрабнинг ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги  ғазаллари, мураббаъларидан жамланган китоб нашр этилди. 

Салкам 200 бетга яқин рисолага Бобораҳим Машрабнинг энг сара ғазаллари жамланган. Ғазалларни рус ва инглиз тилларига қирғизистонлик шоир ва таржимон Раҳим Карим ўгирган ҳамда  тайёр китоб шаклида Торонтодаги  нашриёт уйига тақдим этган. 

Нашрни безашда ўзбек миллий рамзларидан кенг фойдаланилгани чет эллик адабиёт ихлосмандларини ўзбек миллий тасвирий ва амалий санъати намуналари билан янада яқинроқ таништириш имкониятини берди.  

Китоб тўла-тўкис ҳолатда рангли бўлиб, уни қаттиқ ва юмшоқ муқоваларда, шунингдек электрон шаклда харид қилиш мумкин. 

Аввал хабар берганмиздек, Бобораҳим Машрабнинг мазкур тўпламга кирган ғазаллари дастлаб рус ва инглиз тилларида интернетдаги бир қатор ижтимоий тармоқлар, жумладан Россиянинг миллий стихи.ру, проза.ру, литсовет.ру сайтларида ҳамда Фейсбук орқали хориждаги кўплаб адабий гуруҳларда эълон қилиниб, чет эллик шеърият шайдолари эътиборини қозонган эди.   

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Канадада Бобораҳим Машраб ғазаллари уч тилда чоп этилди