Ҳар бир элнинг ўз тарихи бор.

1975 йилнинг 9 май куни Беруний тумани Саркоп қишлоғида биз, таълим олаётган 48-сонли ўрта мактаб олдида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, собиқ иттифоқдан қаҳрамон унвонини олган, 11 минг 657 ботирдан бири Ўрозбой Жуманиёзовнинг бюсти очиладиган бўлди.

Тадбирга бир неча кун тайёргарлик кўрилиб, бу ишларнинг бир қисми мактаб ўқувчи ёшлар ташкилоти котиби бўлган каминанинг зиммасига тушган эди. Қаҳрамон ҳақида Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, кўпчиликка таниш «Ойдинлар» қўшиғи матни муаллифи Аденбой Тажимуратов «Саркопли ботир» номли қисса ҳам ёзган эди. Бюстнинг очилиш маросимида туман партия қўмитаси биринчи котиби, юридик фанлари номзоди, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Олимбой Ражабов бошчилигидаги жамоатчилик вакиллари қатнашди. Маросимдан олдин туман партия қўмитаси тарғибот ва ташвиқот бўлими мудири Бердақ Дўшчонов, жамоа хўжалиги раиси Работ Тўқабоев, туман ёшлар қўмитаси биринчи котиби Умар Ишматов, туман халқ маорифи бўлими мудири Нурулла Қозоқбоев, мактаб директори Шариф Турумбетов иштирокида маслаҳатлашув бўлганида Умар Нурумбетович «Мактаб комсомол котиби Янгибой Қўчқоров сўзга чиқсин. У шеър ҳам ёзиб юради!» деди. Аммо шу ерда турган уруш қатнашчиси, қаҳрамон жангчининг акаси Бобожон Жуманиёзов «Мен яхши биламан: Янгибой гапира олмайди. Бошқа бировни тайёрланг!» деди. Мени қўллаб-қувватлагани учун Бобожон акадан ўта миннатдор бўлдим. Зеро у менинг қаттиқ ҳаяжонга берилиб, ҳатто кўз ёшимни зўрға тийиб турганимни сезиб турарди.

Гап шундаки, Саркоп қишлоғининг жасур фарзанди, Бобожон аканинг бир қориндан тушган туғишган укаси Ўрозбой Жуманиёзов уруш бошланганида шу ердаги жамоа хўжалигининг пешқадам звено бошлиғи бўлган. Иккинчи пахтачилик звеносини у каби 1924 йили туғилган жонажон дўсти, менинг амаким Камолбой Қўчқоров бошқарарди. Икки дўст урушнинг биринчи йилида мўл пахта ҳосили етиштириб, «Ҳамма нарса фронт учун, ҳамма нарса Ғалаба учун» деган шиорга муносиб улуш қўшади. Ҳарбий хизмат ёшига етгач, 1942 йилнинг сентябрь ойида икки дўст қалб амрлари билан фронтга жўнайди, уруш тақдирида бурилиш ясаган шиддатли жангларда қатнашади. Шундай қақшатқич жанглардан бири 1943 йилнинг 26 сентябрга ўтар кечаси Украина ҳудудида, Днепр дарёсидаги кечувда бўлиб ўтади. Унда Армия генерали, 2 карра уруш қаҳрамони Иван Данилович Черняховский қўмондонлигидаги 60-армия таркибидаги 226-сонли, Суворов орденли Глухов ўқчилар дивизияси(қўмондони полковник Василий Петренко)нинг 985-сонли ўқчилар полки автоматчиси, кичик сержант Ўрозбой Жуманиёзов ва кичик сержант Камолбой Қўчқоров мангуликка айланган мардлик намунасини кўрсатади. Минг афсуски, жангчи К.Қўчқоров дарёга чўқиб кетади. Собиқ Иттифоқ Олий Кенгаши Раёсатининг 1943 йил 17 октябрдаги Фармонига биноан генерал И.Д.Черняховскийга ва саркопли ботир Ўрозбой Жуманиёзовга Қаҳрамон унвони берилди. Дивизиядан 24 одам-В.Акатов, И.Боев, И.Волгин, Л.Глебов, П.Ковалев, А.Макеев, қўмондонинг ўзи полковник Василий Яковлевич Петренко ва бошқалар «олтин юлдуз» олди. Юксак унвон 19 яшар шаббозлик азаматни янада ботирлик билан жанг қилишга ундади. У 1943 йил 1 ноябрь куни Киев вилояти Жмерский туманидаги Рови қишлоғи учун борган аёвсиз жангда ҳам мислсиз қаҳрамонлик кўрсатади, ўнлаб фашистларни ер тишлатади, аммо жангда қаттиқ яраланиб қаҳрамонларча ҳаётдан кўз юмади. Курск вилояти Верхо-Любанский туманидаги Ветренко қишлоғи қабристони саркоплик жасур йигитнинг сўнгги манзилига айланади. Қаҳрамон Ўрозбой Жуманиёзовнинг хотираси абадийлаштирилди. У туғилиб-ўсиб вояга етган, ўзи ишлаган жамоа хўжалиги, ўқиган мактаби, шаҳримиздаги марказий кўчалардан бирига Ўрозбой Жуманиёзов номи берилди.

Бундан 77 йил аввал қўлга киритилган тарихий Ғалаба ўша урушдан қайтган ва қайтмаганларнинг мислсиз жасоратидир. Иккинчи жаҳон урушида Қорақалпоғистондан 66 минг 100 нафар жасур юртдошимиз иштирок этиб, улардан 34 минг 200 нафари қайтиб келмади. 4 йил давом этган беомон урушда Беруний туманидан 6 минг 200 нафар мард йигит қатнашиб, улардан 3 минг нафари жанглардан қайтмади. Саркоплик ботир Ўрозбой Жуманиёзов Днепрдаги мардлиги, яна бир шаббозлик азамат Александр Данилович Трашков Дунай дарёсида бўлиб ўтган шиддатли жангларда ботирлик кўрсатгани учун қаҳрамон унвонига мушарраф бўлди. Туманнинг минглаб фарзандлари Сталинграддан то Берлингача бўлган жангларда мардларча иштирок этди. Разведкачи сержант Мирза Азимбоев Одер дарёсини кечиб ўтишда жасорат кўрсатгани учун «Қизил Юлдуз» ордени билан мукофотланди. Яна бир саркоплик жасур йигит, бизнинг тоғамиз Жабби Матниёзов маршал И. Конев қўмондонлигидаги 1- Украина фронтининг 3-танк армияси таркибида Орёл шаҳрини озод қилишда қатнашиб, Рейхстаггача жанг қилиб борди ва эсон-омон қишлоғига қайтди, узоқ йиллар Ўрозбой Жуманиёзов номидаги жамоа хўжалигида бош муҳандис бўлиб ишлади.

Урушдан қайтган ботирлардан бири Қиличиноқ қишлоғидан Сотим Абдуқодиров (1923-2000) эди. У «Қизил милиция» хўжалиги ҳудудида, деҳқон Абдуқодир Авазниёзов оиласида туғилди. Меҳнат фаолиятини 1939 йили ўша хўжаликда бригада бошлиғи ёрдамчиси бўлиб бошлади. Бригада бошлиғи Йўлдош Абдукаримовдан пахтачилик сирларини ўрганди. Сотим ака 1942 йилнинг июнидан 1946 йилнинг 1 январига қадар Смоленск, Орёл учун бўлган жанглардан тортиб 103-ўқчи дивизия, 97-полк, 122-гаубицали артиллерия батальони таркибида Берлин учун бўлган жангларгача иштирок этди. Рейхстаг деворига ўз исмини ёзди.

Энди яна Бобожон ака Жуманиёзов ҳақидаги ҳикояга қайтамиз. У урушдан кейин пахтачилик бригадаси ёрдамчиси бўлиб ишлади. Ҳар йили Ғалаба байрами арафасида менинг бувим, Днепрда ҳалок бўлган амаким Камолбой Қўчқоровнинг онаси Реймажон аяни кўришга келарди. 1965 йилнинг 9 май куни Ғалабанинг 20 йиллиги муносабати билан совға-саломлар билан бувимни кўришга келди. У пайт бувим қилтомоқ яъни қизилўнгач ўсмаси хасталигига дучор бўлган, етти ойдан буён тўшакка михланган эди. Бувимнинг «Камолбойим қайтармикан?» деган саволига Бобожон ака «Албатта, қайтиб келади!» деб жавоб берган эди. Шу бир оғиз сўзга жавобан бувим ўрнидан туриб, Камолбой амаким эккан қантар ўрикнинг тагини супуриб-сидирди, уйимиз олдига райҳон уруғларини сепди. Эртасига тонгда бувим яратганнинг омонатини топширди. Бобожон ака дафн маросимининг бошида турди. Шу боис у киши ўша бюстнинг очилишида менга сўз бердирмаган эди.

Кемага тушганнинг жони бир: урушдан кейин қайтганлар ва қайтмаганлар масаласида мўъжизалар ҳам рўй бериб турарди. Айнан шундай воқеа уруш иштирокчиси Ўринбой Абдуллаев (5.04.1912-15.08.1989) билан юз берди. У Тўрткўл(ҳозирги Элликқалъа тумани)нинг Боғёп қишлоғида туғилган эди. У 1943 йилнинг январида ҳарбий хизматга чақирилади. 2-Болтиқбўйи фронти, 3-зарбдор армияси, 219-Идриск ўқчи дивизияси, 375-ўқчи полкининг 1-ўқчи ротаси жангчиси Ў.Абдуллаев 1944 йилнинг 18 июлида катта сержант Ҳакимжон Ахметгалин раҳбарлигида Латвиянинг Лудз шаҳри яқинида душман ортига разведкага юборилди. Сунуплява қишлоғи яқинидаги 144-сонли тепалик стратегик жиҳатдан жуда муҳим эди. Ў.Абдуллаев оғир контузияга учраса ҳам тепаликни керак муддатгача ушлаб турди, аскарларимиз устунликни қўлга олганидан кейингина ҳушидан кетди. Фашистлар уни топиб олиб, Магдебург концлагерига жўнатади. Ў.Абдуллаев ҳалок бўлди, деган тахмин билан 1945 йилнинг 24 мартида унга уруш қаҳрамони унвони берилади. Миллион-миллион бегуноҳ бандаларнинг ёстиғини қуритган Бухенвалд концлагерлар тизимининг ўттиздан ортиқ шохобчаси бўлган. Шулардан биттаси Анхалт-Саксония замини маркази Магдебургда эди. Бу ердаги ажал тегирмонидан эсон-омон қайтган Ў.Абдуллаев аввал Бошқирдистон пойтахтида яшади. Кейин қадрдон қишлоғи Боғёпга қайтди, имкон даражасида ишлаб чиқаришда тер тўкди.

1962 йилнинг май ойида Ғалабанинг 20 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчиларининг бир қисми ўзлари жанг қилган жойларга саёҳатга борди. Ўринбой Абдуллаев собиқ сафдошлари билан ўша Сунуплява қишлоғига, 144-сонли тепаликка борди. Лудз шаҳар хотира хиёбонида Ўринбой Абдуллаев тошдек қотиб қолади. Ёнидагилар «Нима гап бўлди?» деб сўрасалар, битта қабрдаги ёзувга ишора қилади. Унда стратегик тепаликни ҳимоя қилишда шаҳид кетган 11 мард йигит – бошқирд Ҳакимжон Ахметгалин, рус Василий Андронов ва Михаил Шкураков, украин Пётр Сироежкин, чуваш Матвей Чернов ва Фёдор Ашмаров, қирғиз Тўқбой Тойқораев, татар Ёқуб Шокиров, тожик Чўтбой Ўрозов, ўзбек Тешабой Қорабоев ва қорақалпоқ Ўринбой Абдуллаевнинг шу тепаликда қаҳрамонларча ҳалок бўлгани, ҳаммасига қаҳрамонлик унвони берилгани ёзилган эди. Ҳамма ҳайратга тушади ва бу ҳақда Москвага хабар юборади. Орадан бир ой ўтгач Тошкентда Ўзбекистон Олий Кенгаши Раёсати Раиси Ёдгор Насриддинова фронтдан қайтмади, деб ҳисобланган, аслида қайтиб келган жангчи, Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги «Партия 21 съезди» жамоа хўжалиги звено бошлиғи Ўринбой Абдуллаевга 11152-сонли «Совет Иттифоқи Қаҳрамони» олтин юлдузни топширди. Ўша йили жамоа хўжалигига республика раҳбари Шароф Рашидов боради. Чунки колхоз давлатга рекорд миқдорда яъни 11 минг тонна «оқ олтин» сотган эди. Ўринбой Абдуллаев билан пахтачиликда яна бир звено бошлиғи яъни ўша Тўрткўл туманидаги «Ленинград» колхозидан Совет Иттифоқи Қаҳрамони Иноят Наврўзбоев(10.09.1918-29.04.1999) мусобақалашган эди. У Иккинчи Жаҳон урушидан «олтин юлдуз» билан қайтган 20 нафар қорақалпоғистонликнинг бири эди.

У Аму соҳилидаги Амиробод қишлоғида туғилиб-ўсди. Матонатли йигит 1941 йилнинг сентябрида қалб амри билан юрт мудофаасига отланиб, Воронеж фронти таркибидаги 52-армия, 254-ўқчи дивизия, 933-ўқчи полкда хизмат қилди. У 1943 йилнинг 2 октябрида Днепрни сузиб ўтишда мардлик кўрсатиб, ўндан ортиқ душман жангчисини қириб ташлади, фашистларнинг ўқ отиш нуқтасига барҳам берди. 17 октябрь куни Крешчатик қишлоғидаги жангда ҳам мардлик намунасини кўрсатди. 1944 йилнинг 22 февралида унга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилди. Урушдан қайтгач кўп йиллар давомида Тўрткўл ва Элликқалъа туманлари ижтимоий ҳаётида фаол қатнашди. Биз иккала қаҳрамон билан ҳам бир неча бор учрашдик, жасоратга бой ҳикояларини тингладик. Ўринбой Абдуллаевнинг мардлиги ҳақида маршал А.Еременконинг китобида ҳам ёзилган.

Иккинчи жаҳон урушида ботирлик кўрсатган қорақалпоғистонликлар орасида юқорида қайд қилинган Ў.Жуманиёзов, А.Трашков, Ў.Абдуллаев, И.Наврўзбоевлардан ташқари Плис Нурпеисов, Николай Сараев, Иван Махорин, Махаш Бальмағамбетов, Иван Банифатов, Жуман Қорақулов, Михаил Булатов, Дмитрий Бернадский, Андриан Пишчулин, Александр Симанов, Филипп Чепуринлар ҳам бор эди. Гвардиячи сержант, 73-Сталинград ўқчи дивизияси алоҳида ўқув батальони 2-ротасининг бўлим командири М.Бальмағамбетов 1914 йилда Қораўзакда туғилган, шу туман ҳарбий комиссариати томонидан ҳарбий хизматга чорланган эди. У Днепр дарёси соҳилларида бўлган жангларда мардлик кўрсатиб, икки марта «Кизил Юлдуз» ордени билан мукофотланди. 1943 йилнинг 25 сентябрида сержант Бальмағамбетов хизмат қилаётган рота Днепр дарёсидан ўта бошлайди. Сержант балиқчиларнинг иккита қайиғини топиб, Днепропетровск вилоятининг Бородаевка қишлоғи ёнида ўз бўлими билан батальонда биринчи бўлиб дарёнинг ўнг қирғоғига сузиб ўтади. Махаш ва қуролдошлари қирғоққа ўтиши биланоқ уларни дарёга улоқтириб ташлашга уринган кўп сонли фашист автоматчиларига қарши жангга киришади. Бальмағамбетов бошлиқ бўлинма бир кунда душманнинг уч атакасини қайтарди ва жаладек ўқ ёғилиб турганлигига ва ҳаводан тўхтовсиз бомба ташланаётганлигига қарамай, ўнг қирғоқдаги позицияни қўлдан бермай туради. Шу куни кечқурун бўлим душманни улоқтириб ташлаб, қишлоқ яқинига бостириб кирди. 27 сентябрда ботирлар рота етиб келгунча кун бўйи маррани тутиб туради.

28 сентябрга ўтар кечаси Махашни чақириб олиб, унга қийин бир вазифа топширилади. У гитлерчилар мудофаага мослаштирган ва ўт очиш нуқталарини бетонлаб жиҳозлаган уйни портлатиб юбориши лозим эди. Сержант ўша уйга яқин келиб, деразасига танкка қарши отиладиган граната улоқтирди ва уйга ўрнашиб олган фашистларга қирон келтирди. Бу эса батальоннинг олға ҳаракат қилишига ва қишлоқни ишғол этишига имконият яратди. 1943 йил 7 октябрда Бородаевка хуторлари қишлоғи ёнида бўлинма ротадан ажралиб қолган бўлсада, эгалланган маррани ташлаб кетмади ва немисларнинг олдинга қараб ҳаракат қилишига йўл бермади. Бўлинма бир кун давомида душманнинг олти ҳужумини қайтарди, 30 тача гитлерчини қириб ташлади. СССР Олий Совети Президиумининг 1944 йил 22 февралдаги фармони билан гвардиячи сержант Махаш Бальмағамбетовга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилди.

Қизил Байроқли 123-гвардиячи тоғ-ўқчи Туркистон дивизияси 327-тоғ-ўқчи Севастопол полки автоматчилар ротасининг гвардиячи оддий аскари, 1921 йилда Қораўзакда туғилган Жуман Қорақулов 1944 йилнинг октябрь ойида 4-Украина фронтининг қўшинлари таркибида Карпат тоғларидан ошиб ўтди ва Чехословакия территориясига кирди. Душман узоқ вақтга мўлжалланган истеҳкомларда туриб, камтик қаршилик кўрсатди ва тоғ ён бағрида катта ўт очиш воситалари жойлаштирди. Барча йўл ва дараларга миналар қўйилди ва тўсиқлар кўрилди. Бизнинг штурмчи отрядларимиз сапёрлар билан бирга ҳаракат қилиб, душман мудофааси олдидаги майдонга қурилган ғовлардан ўтди. Шундан кейин жангга асосий кучлар кирди. Совет қўшинлари олд томондан ва ёнбошдан кучли зарбалар бериб, душман мудофаасини ёриб ўтди.

Чехословакия аҳолиси Жуман ва унинг қуролдошларини шод-хуррамлик, нон-туз, гулдасталар, мева, вино билан кутиб олди. Бир чех чоли Жуманни қучоқлаб, ўз она тилида бир нарсалар деди. Таржимон ҳамшира чол унга «Бизлар Сизларни кўзларимиз тўрт бўлиб кутаётган эдик. Сизларнинг мардлигингиз минг йиллардан кейин ҳам унутилмайди. Чунки эрк инсонга нон, сув, ҳаводан ҳам муҳим. Чунки озодлик ор-номус деганидир!» сўзларини айтганини тушунтирди. Чолнинг кампири Жуманга янги тикилган кўйлак совға қилди ва йиғлаб юборди. «Кўйлакни ўғлига тиккан экан, ўғли фашистлар томонидан концлагерда ёқиб юборилган экан. Энди сен менинг ўғлимсан. Шу кўйлакни кийганда мен бағри куйган кампирни эсга ол. Яратган Эгам Гитлер деган жаллодни дўзах ўтида куйдирсин!» деяпти деб тушунтирди ҳамшира. Жуман чех кампирни қучоқлаб, юзларидан ўпди, унга ярим буханка нон берди. Кампир нонни худди гулни ҳидлагандек узоқ ҳидлади ва Махашнинг буюм халтасига солиб, «Ҳали Берлингача анча бор. Гитлер деган тўнғизни ўз уясида эзиб ташлашинг учун бу нон сенга керак бўлади!» деди. Шу ерда турган барча зобит ва аскарларнинг кўзлари намланди. Жуманнинг кўз олдига Қораўзакда қолган муштипар онаси келди. Бошидаги саукелеси(бош кийими – муаллиф изоҳи)ни тузатиб қўйганча оқ фотиҳа берган онасини ўйлади. Янада жўшқинроқ шашт билан Рейхстаг томонга отланди.

Юртдошимиз Жуман Қоракулов ўзининг қаҳрамонона жасоратини ана ўша тарихий кунларда кўрсатди. Прешов ўлкасининг Звала (Чехословакия) аҳоли пунктидан ғарброкдаги 762 тепалиги қўлдан қўлга ўтиб турган эди. Бизнинг бўлинмаларимиз немисларнинг бу тепаликдаги позицияларини ишғол қилаётган эди, чунки душман қаттиқ ўқ узиб, ҳужумчиларни орқага қайтараверди. Штурмчи рота тепалик ён бағирларидан ўтаётган вақтда қилинган атакалардан бирида Жуман Қоракулов илгари бориб, жангчи Романовский билан бирга немислар траншеясига бостириб кирди. Улар уч соат давомида траншеяни қўлдан бермадилар ва ёпирилиб келаётган душманни қайтариб турди. Бизнинг бўлинмаларимиз Қорақулов ёнига бора олмадилар, шунинг учун унга орқага қайтиш тўғрисида буйруқ берилди. Эртаси куни, 18 октябрда, рота ўз ҳужумини такрорлаган вақтда Қорақулов яна илгари кетди, немислар мудофаасининг биринчи қаторидаги окопни ишғол келиб, бир неча соат давомида бир группа фашистларга қарши жанг қилди ва ўз ротасининг олға босишига ёрдам қилди. Бирок рота, унинг билан бирга Қорақулов бу гал ҳам орқага чекинишга мажбур бўлди. Ниҳоят, рота яна атака қилганида Қорақулов жангчи Саркисян билан бирга учинчи марта немислар траншеясига отилди ва автоматдан ўқ узиб, ротанинг ҳужумини қўллаб турди. Шу пайт ўнг қанотдаги немис пулемёти бирдан ўт очиб қолди. Қорақулов граната билан шу ўт очиш нуқтасига ташланди. У ҳалок бўлди, лекин Ватан олдидаги ўз бурчини адо этди. Коммунист Қорақулов совет ва чехословак халқларининг эркинлиги ва бахт-саодати йўлида, бузилмас чехословак-совет дўстлиги йўлида чехословаклар элида ўзини қурбон қилди. СССР Олий Совети Президиумининг 1945 йил 24 мартдаги Фармони билан гвардиячи қизил аскар Жуман Қорақуловга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилди.

Яна бир элдошимиз, гвардиячи старший лейтенант, Қизил Байроқли 47-алоҳида гвардиячи разведкачи Борисово авиация полкининг учувчи-кузатувчиси, 1919 йилда Тахтакўпирда туғилган Плис Колгелдиевич Нурпесов узоққа бориб разведка қилиш мақсадида 17 марта жанговар учишни муваффақиятли бажарганлиги учун 1944 йил июлида Қизил Байрок ордени билан мукофотланди. Ўша йилнинг августида яна жангга 14 марта муваффақиятли учгани учун иккинчи Қизил Байроқ ордени билан тақдирланди. Декабрда эса биринчи даражали Ватан уруши ордени жасур учувчининг кўкрагини безади. 1944 йил мартдан 1945 йил апрелигача экипаж составида Нурпесов 106 марта жангга учиб борди. Шу вақт ичида ҳаво разведкасининг мастери даражасига етди ва полкда жасур, матонатли ва ташаббускор кузатувчи-учувчилардан бири бўлиб қолди.

Нурпесов учиш вақтида радионавигация воситаларидан усталик билан фойдаланар эди. Полкдаги учувчилар ўртасида биринчи бўлиб кундузи Берлин, Кенигсберг, Дансиг, Гдиня, Штеттин ва шу каби бошқа йирик шаҳарлар, темир йўл ҳалқаларига, сиёсий марказларга разведка мақсадида ва уларни суратга олиш учун учди. У усталик билан разведка олиб бориб, Днепр, Березино дарёлари ёқасида, СССРнинг Ғарбий давлат чегарасида мудофаа иншоотлари, шарқий Пруссиядаги Мазур кўлларидаги мудофаа системасини аниқлади. Нурпесов бир неча бор жангларга учишда қаҳрамонлик кўрсатди. Ҳаво разведкачисининг энг яхши фазилатлари ҳисобланган маҳорат, жасорат, зийраклик намуналарини намойиш қилди ва энг мураккаб ва масъулиятли жанговар топшириқларни бажарди. Шарқий Пруссия ва Померания устидан 1945 йил февраль – март ойларида учган вақтида ўз олдига қўйилган жанговар вазифани бажариш билан бирга ўзи шахсан ташаббус кўрсатиб ва ўқчи радист билан бирга иш кўриб, чекинаётган душман колонналарини 17 марта штурм қилди ва бунда 50 солдат ва офицерни қириб ташлади, кўпгина автомашиналарни йўқ қилди ва икки эшелонни ёндириб юборди.

П.Нурпеисов экипажи олдига 1945 йил 26 мартда Берлин районидаги икки аэродромни разведка қилиш вазифаси қўйилди. Қайтишда учувчи ўз ташаббуси билан Берлин шаҳрининг марказига ўтди, зенит тўпларининг тўхтовсиз ўқини писанд қилмай, шаҳар марказининг ғарбий қисмини суратга олди, усталик билан тактик манёвр ишлатиб, самолётни зенит тўпларининг ўти зонасидан эсон-омон олиб чиқди ва қўмондонликка душман тўғрисида муҳим маълумотлар олиб келди. Катта лейтенант П.Нурпеисов Германия территорияси, Шарқий Пруссия, Померания, Бранденбург вилояти ва Берлин устидан 256 соат учиб 89 600 километр йўл босди ва 800 000 варақа ташлади. СССР Олий Совети Президиумининг 1945 йил 18 августдаги Фармони билан гвардиячи катта лейтенант Плис Колгелдиевич Нурпесовга Совет Иттифоки Каҳрамони унвони берилди.

Урушдан қайтиб ўлка турмушида фаоллик кўрсатганлар орасида академиклардан Янгибой Дўсумов, Собир Камолов, давлат ва партия арбобларидан Қаландар Тоиров, Нурулла Абдуллаев, Михаил Лунев (иккаласи ўз исмини Рейхстаг деворига ўйиб ёзган), Минаж Ўтемуратов, Асхат Илёсов, Йўлдош Ражабов ва бошқалар бор эди.

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи Йўлдош Ражабов (1922-2010) доимо эл билан ҳамнафас, ҳамқадам бўлди. Қушнинг икки қаноти бўлади. Йўлдош ака учун бир қанот меҳнат, иккинчиси билим бўлиб келди. Ўтган асрнинг ўттизинчи йилларида ёш йигит Шаббоз қишлоғида тузилган «Р.И.К.» жамоа хўжалигида бригада бошлиғининг ёрдамчиси, 1937 йилдан овул Кенгаши котиби бўлди. 1938-1941 йилларда тегишли тарзда таълим олиб, касб эгаллади. 1942-1944 йилларда Иккинчи Жаҳон урушининг энг қайноқ жабҳаларида, Калинин, 1- ва 2-Белоруссия фронтлари таркибида бугунги кунимиз учун азиз бошини ўқ ёмғирига тутди. 1944 йили Белоруссия замини учун кечган қақшатқич жангда бир ўзи 14 нафар фашист газандасини йўқ қилиб, «Қизил Юлдуз» ордени, миномёт билан учинчи рейхнинг «Фердинанд» артиллерия танкини яксон этгани учун «Жасорати учун» медали билан мукофотланди. 1944 йил ёзида Витебск шаҳри яқинида юз берган жангда разведка жараёнида душман минасидан оғир яраланди. Москва, Перм шаҳарлари ҳарбий госпиталларида уч ой муттасил даволангач, урушдан 1944 йилда қайтиб келди. Тўла оёққа тургач, аввал ҳарбий комиссар ёрдамчиси, кейин туман ижроия қўмитаси ҳарбий-ҳисобга олиш бўлими бошлиғи, 1945 -1946 йилларда Шаббоз тумани молия бўлими бюджет нозири, 1946-1949 йилларда давлат банки Шаббоз туман бўлими бошқарувчиси, 1949 йилнинг декабридан Шаббоз туман ижроия қўмитаси раиси, 1951 йилдан ҚҚАССР Молия вазири лавозимларида ишлади. Санкт-Петербургда олий таълим олди. 1955 йили қайтиб келиб, яна вазир, 1957 йилнинг февралидан Шаббоз туман партия қўмитаси биринчи котиби бўлди. Йўлдош ака саркотиб бўлганидан бир нсча ой ўтгач, туманимиз ва шаҳримизга улуғ бобомиз Абу Райҳон Берунийнинг муборак номи берилди. У раҳбар бўлган 5 йил мобайнида туман тараққиётнинг катта йўлига чиқиб олди, бир неча саноат корхоналари ишга туширилди. Кейинчалик Й.Ражабов чорак асрга яқин Қорақалпоғистон давлат банкини бошқарди. Рафиқаси Тўти опа Машарипова меҳнат фаолиятини 1935 йилда ўқитувчиликдан бошлади. 1939 йилдан Шаббоз туман ёшлар қўмитаси иккинчи котиби, 1940 йилдан Шаббоз тумани ижроия қўмитаси умумий бўлими мудири, 1942 йилдан Шаббоз тумани суди раиси, 1947 йилдан ҚҚАССР Олий Кенгаши Раиси ўринбосари бўлиб ишлади. Икки марта ҚҚАССР Олий Совети депутати бўлди. Бугун Беруний шаҳридаги кўчалардан бири аянинг номи билан юритилмоқда. Эл оқсоқолининг фарзандлари ҳам ота изидан бориб, фаол раҳбарлар бўлиб етишдилар. Комилжон Йўлдошевич кўп йиллардан буён Беруний дамбалар бошқармаси бошлиғи, Ғафуржон Йўлдошевич Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари, кейин Беруний туман ҳокими лавозимида ишлади. Иниси Олимбой Ражабов Хўжайли ва Беруний туманларини бошқарди.

Иккинчи Жаҳон урушига Қорақалпоғистондан 61618 жасур йигитлар отланган эди. 2022 йил 5 май ҳолатига улардан 4 киши - нукуслик Қодирбой ота Нарманов, қангликўллик Ўрозбой ота Наметуллаев, қораўзаклик Генжемурат ота Алланиязов ва тўрткўллик Иван Фёдотович Галенко қолди. У 1924 йилнинг 14 мартида Россия Федерациясининг Новосибирск вилоятида туғилган. Ота-онаси хизмат вазифаси билан Қорақалпоғистоннинг ўша пайтидаги пойтахти Тўрткўлга ишга келади. Шу ерда улғайган Иван 1941 йили Тўрткўл район ҳарбий комиссариатидан ҳарбий хизматга чақирилади. 1941 йилнинг 1 августидан ўқчи ўқув полкида таълим олиб, 1941 йилнинг октябрида ҳарбий қасамёд қабул қилади. 1942 йилнинг 20 декабрида ўқчи дивизия таркибида ботирлик кўрсатади. Натижада 749- ўқчи полкнинг бўлим командири вазифасига кўтарилади. 1945 йилнинг 21 майида урушдан қайтади. Ҳозир Тўрткўл шаҳрининг «Боғёп» маҳалласи «Ғалаба» кўчаси 62-уйда истиқомат қилади. Бир неча кундан буён Иван бобонинг хонадони гавжум. Жамоатчилик вакиллари уруш қаҳрамонига турли совға-саломлар, гуллар тақдим этмоқда.

Мендан уруш таассуротларини гапириб беришимни кўп сўрайдилар, – дейди И.Ф.Галенко. – Бу ҳақида сўзлашни умуман ёқтирмайман. Чунки кўз олдимда юзлаб, минглаб қарчиғайдек ўртоқларим ўқ тўфони остида ҳалок бўлишди. Сон-саноқсиз шаҳару қишлоқларнинг кули кўкка совурилди. Аллоҳ эса инсонни шу гўзал дунёда қувончу кулги билан яйраб, яйраб, олам неъматларидан баҳраманд бўлиб, тинч замин, мусаффо осмонга, бир парча нонга шукрона қилиб яшаши, бир-бирини ардоқлаши, авайлаши, қўллаб-қувватлаши, авлодларга обод ватан қолдириши учун яратган. Янги Ўзбекистонимиз бу борада дунёга намуна бўлаётгани ҳаммамизни қувонтиради.

Янгибой ҚЎЧҚОРОВ,

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Урушдан қайтган ва қайтмаганлар жасорати