Бугун биз шиддат билан ўзгараётган ва ривож топаётган, илгари учрамаган, ечими ўта оғир ва мураккаб бўлган, турли муаммоларни туғдираётган замонда яшаяпмиз.

Жаҳон ягона ахборот майдонига айланиб бўлди. Таҳлилчиларнинг фикрича, матбуот фақат ахборот тарқатувчи восита бўлмай, у ёки бу давлатлар, маълум гуруҳлар, ўз манфаатларини турли йўллар билан ҳимоя қиладиган, ўз қарашлари, турмуш тарзини ўзгаларга сингдиришга уринаётган доиралар қўлидаги энг ишончли қуролга айланиб қолди.

Аслида ахборот эзгуликка, бунёдкор ғояларга хизмат қилиши керак. Аммо жаҳон матбуотини, айниқса, интернет сайтларини кузатар экансиз, телевидение кўрсатувларини кўрар экансиз, бунинг акси бўлаётганига ишонасиз. Одамлар онги, дунёқарашини у ёки бу ғоялар таъсирига бўйсиндиришда ахборотнинг ўрни беқиёс.

Савол туғилади: бугунги кунда дунё мамлакатларида сиёсий шарҳловчиларга қўйилаётган талаблар нималардан иборат ва улар бу вазифани қай даражада уддаламоқда?

Бу саволга Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университетида Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси Халқаро шарҳловчилар Кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилган давра суҳбатида жавоб изланди. 3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан бўлиб ўтган тадбирни университет Медиа ва коммуникациялар факультети декани, филология фанлари номзоди, доцент Амрилло Каримов кириш сўзи билан очди. У бугунги кунда Ахборот-коммуникация соҳаларининг тараққиёти, геосиёсий вазиятнинг кескин ўзгариши ким ахборотга эга бўлса, ўша жамиятни бошқаришини кўрсатиб қўйганини таъкидлади.

Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси Халқаро шарҳловчилар Кенгаши аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Қобилбек Каримбеков кун тартибидаги масала юзасидан гапирар экан, сиёсий шарҳловчилик институти ўтган асрнинг 50 йилларида АҚШда, кейинроқ эса бошқа мамлакатларда пайдо бўлганини эслатиб ўтди. Ўз вақтида Ўзбекистонда Шуҳрат Қосимов, Насриддин Муҳаммадиев, Турсун Қоратоев, Аҳмаджон Мелибоев каби сиёсий шарҳловчилар элимиз ҳурматига сазовор бўлганликларини айтди.
Қобилбек Каримбеков ўз cўзида Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятида тобора юксалиб бораётган обрў-эътибори, ташқи сиёсатнинг принципиал жиҳатлари, мамлакатимизнинг миллий тараққиёт йўл хусусида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, мутахассис бугун дунё сиёсий саҳнида кечаётган воқеа-ҳодисалар ва уларнинг мазмун-моҳияти, геосиёсий тўқнашувлар ҳамда қарама-қаршиликларнинг сабаб-оқибатлари, юзага келаётган турли хавф-хатарлар, минтақамизнинг ўзига хос мураккаб жиҳатлари ҳамда хавфсизликни таъминлаш масалалари хусусида ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси Халқаро шарҳловчилар Кенгаши раҳбари Шарофиддин Тўлаганов ўз сўзида «Ўзбекистонда сиёсий шарҳловчилик институтининг оёққа туришида радио ва телевидениенинг хизмати катта бўлган. Бу борада мактаб яратилган десак адашмаган бўламиз», деди.

У айни дамда камдан-кам газеталарда халқаро мавзу ёритилаётганини таъкидлар экан, сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий газеталарда дунёда бўлаётган воқеалар ва уларга шарҳлар доимий бериб борилиши кераклигини эслатиб ўтди.

«Менинг назаримда, халқаро мавзуда ёзадиган журналистлар бироз камайгандек туюлмоқда. Техника жиҳатдан ҳеч бир мамлакатдан қолишмаймиз. Сиёсий шарҳловчиларнинг ихтисослашуви ҳам давр талабларидан биридир», деди Шарофиддин Тўлаганов.

Тадбирда иштирок этган талабаларнинг фикрича, телерадиоканалларда, газеталарда халқаро мавзудаги материалларни кўпайтириш керак. Чунки аҳоли онгини юксалтиришда халқаро мавзуларни Ўзбекистон нуқтаи назаридан ёритиш келажакда фақат фойда келтиради.

Давра суҳбатида сиёсий шарҳловчи ўз мамлакати ва хориждаги барча сиёсий ва жамоат арбобларини, сиёсий кучлар мувозанатини яхши билиши шартлиги, доимий изланишда бўлиши, хабар ва мақолаларни ўқиб боришга мажбурлиги таъкидланди.

«Сиёсий шарҳловчи турли давлат идоралари (айниқса Ташқи ишлар вазирлиги), жамоат ташкилотлари, юқори лавозимдаги амалдорлар фаолияти билан яхши таниш бўлиши, кенг дунёқарашга эга бўлиши, тарихни, ўтмишни яхши билиши керак бўлади. У оммани нафақат сиёсий вазият билан таништиради, балки мушоҳадага ундайди», деди Қобилбек Каримбеков.

«Биз бугун ахборот асрида яшаяпмиз, шу сабабли сиёсий шарҳловчининг роли жуда катта эканлигини унутмаслигимиз керак. Айни дамда ўзбек жамиятида сиёсатга қизиқувчилар кўп. Одамларнинг онги, билим даражаси қанчалик юқори бўлса, сиёсатга қизиқиши ҳам ортаверади», деди ўз сўзида Шарофиддин Тўлаганов.

Тадбирда иштирокчилар Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсати, дунё сиёсий саҳнасидаги жараёнлар ҳақида маълумот ва тушунчаларга эга бўлишди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун журналистлар, сиёсий шарҳловчилар ўз вазифасини қай даражада уддаламоқда?