Хабарингиз бор, мамлакатимизда жорий йил 1 январдан бошлаб “Soliq hamkor” тизими ишга туширилди.

Энди тадбиркорлар назорат касса техникаси ва тўлов терминалларини қўллаш тартибини бузса, тўлов терминаллари орқали сотиладиган товарларнинг нархини сунъий оширса фуқароларга “Soliq hamkor” тизими орқали мурожаат қилиш имкони яратилди. Мурожаат қилган фуқаролар ундирилган жариманинг 20 фоизи миқдорида мукофотланмоқда.  

Буни аниқ мисоллар ёрдамида кузатадиган бўлсак, бугунги кунга қадар, 9 минг 937 нафар фуқаро томонидан “Soliq hamkor” орқали 46 минг 325 та мурожаат йўлланган. Шундан 42 минг 796 таси чек бермаган бўлса, 1 620 та ҳолатда банк пластик картаси орқали тўловни қабул қилишни рад этиш бўйича мурожаат келган. Бундан ташқари, пластик картага маҳсулот нархини қимматроқ сотиш бўйича 174 та мурожаат қилинган.  Яна 1 минг 735 таси бошқа турдаги солиқ ҳуқуқбузарликлар юзасидан юборилган.  

Бугунги кунда мурожаатларнинг 25 минг  283 таси ўрганилган ва уларнинг 98 фоизи ўз тасдиғини топган. Шунингдек, 646 та мурожаатда қайд этилган ҳуқуқбузарлик тасдиқланмаган.  

“Soliq hamkor” орқали мурожаат юборган фуқароларнинг 10 минг 205 нафарига 5,7 миллиард сўм мукофот тўлаб берилган. Юқорида қайд этилган тадбирлар ўз навбатида маҳаллий бюджетлар даромадини сезиларли даражада ошишига сабаб бўлди. Жорий йилнинг I чоракда айланмадан олинадиган солиқ тушумлари 622,4 миллиард сўмни ташкил этди.  

Сўнгги йилларда мамлакатимизда солиқ қонунчилиги талабларига риоя қилиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш орқали иқтисодиётда хуфиёна айланмани қисқартиришга алоҳида эътибор қаратиляпти. Бу бозорларда тенг рақобат шароитларини яратишга, ҳалол тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишга хизмат қилмоқда.  

Президентимизнинг 2021 йил 4 октябрдаги “Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2022 йил 1 январдан жисмоний шахсларга харид суммасидан 1 фоиз қайтариш (кешбэк) амалиёти жорий этилди. Бу эса савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назоратини мустаҳкамлаб, яширин иқтисодиётни қисқартиришга ёрдам бермоқда. 

Маълумот ўрнида, онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларини “Soliq мобиль” иловасида рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга харид суммасидан 1 фоиз кешбэк тўланади.  Бу ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 21-25-саналарида амалга оширилади. Яъни, апрель ойида рўйхатдан ўтказилган чеклар учун ҳисобланган кешбэк суммаси май ойининг 21-25-саналарида тўловга чиқарилади. Истеъмолчилар тасдиқланган кешбэк суммаларини мобиль иловага бириктирилган банк картасига ўтказиб олиши мумкин. Ҳисобланган кешбэк суммасини тўлаш муддатларини белгилашда қуйидагилар инобатга олинган.  

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, солиқ тўловчилар томонидан солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатлари ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санасигача этиб белгиланган. Шунингдек, харид қилинган товарлар қайтарилган тақдирда тадбиркорлик субъектларида харид чекларига тузатиш киритиш имконияти берилади.

Эътиборли жиҳати шундаки, кешбэк амалиётининг жорий этилиши истеъмолчилар орасида фаоллик ва кутилганидек, жамоат назорати институтини шаклланишига олиб келди.  

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида истеъмолчиларга онлайн назорат-касса техникаларидан берилган чеклар сони 184,6 миллионтани ташкил этмоқда. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,8 бараварга кўп. Биринчи чорак давомида онлайн-кассалардан 147,1 миллион чек чоп этилган бўлса, 2021 йил 1-чорагида 80,9 миллионта чек чоп этилган.

Яна бир маълумот, истеъмолчилар томонидан жорий йил I чораги давомида 11,6 миллионта чек рўйхатдан ўтказилган. Уларнинг умумий харид суммаси 10,7 триллион сўмдан зиёд. Ушбу чекларга 107,1 миллиард сўм кешбэк ҳисобланган. МХИК коди нотўғри кўрсатилганлиги ёки сотувчи томонидан нотўғри урилган чеклар бекор қилинганлиги сабабли ҳисобланган 9,5 миллиард сўм кешбэк бекор қилинган. Истеъмолчиларга тўланган жами кешбэк суммаси 58,9 миллиард сўмни ташкил этмоқда.

– Ҳозирги кунда, 7 244 та тадбиркорлик субъекти томонидан солиқ қарзи тўланмаганлиги сабабли 7,1 миллиард сўм, 11 437 та тадбиркорлик субъекти томонидан ҳисоботлардаги камчиликлар тузатилмаган, – дейди Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Жаҳонгир Абдиев. –  Шу сабабли, 14,6 миллиард сўм кешбэк маблағлари тўланмасдан қолмоқда. Шунингдек, яна 988 нафар фойдаланувчи томонидан 62,1 мингта чек учун ҳисобланган 16,6 миллиард сўм кешбэк шубҳали бўлгани сабабли ўрганиш натижасидан келиб чиқиб тўлаб берилади. Харид чекларида маҳсулот ва хизматларнинг идентификaция коди (МХИК) тўғри кўрсатилган барча товар (хизмат)лар учун кешбэк ҳисобланади. МХИК кўрсатилмаган ёки мавжуд бўлмаган идентификaция коди акс эттирилган маҳсулот (товар ва хизмат)лар суммасига кешбэк ҳисобланмайди.  

Солиқ кодексининг 223-моддасига мувофиқ, назорат-касса техникаси чекларида олинган товарлар (хизматлар) номенклатурасига ёхуд фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ва амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлмаган идентификaция кодларини акс эттириш реализaция қилинган товарлар (хизматлар) қийматининг 1 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, “Soliq мобиль” иловасининг янгиланган версиясида “шубҳали харидор” устидан шикоят қилиш имконияти яратилди. Яъни, истеъмолчи кешбэкка эга бўлиши учун харид чекини рўйхатдан ўтказганда уни аввал бошқа фойдаланувчи рўйхатдан ўтказган бўлса, ҳақиқатда харидни амалга оширган шахс ушбу фойдаланувчи устидан шикоят йўллаши мумкин. Бунда битта фойдаланувчига нисбатан шикоятлар сони 15 та ва ундан кўп бўлса, ушбу фойдаланувчи “шубҳали харидор” деб ҳисобланади ҳамда жорий ой учун ҳисобланган кешбэклари бекор қилинади, чекни рўйхатдан ўтказиш имконияти чекланади.

Бундан ташқари, кешбэк амалиёти давомида назорат-касса техникаларига техник хизмат кўрсатиш марказлари (ТХКМ) ходимлари вазифаларини суиистеъмол қилиб, ўзгалар томонидан амалга оширилган харид учун шаклланган чекларни ўз номидан рўйхатдан ўтказиш ҳолатлари аниқланмоқда. Хусусан, 3 нафар ТХКМ ходими томонидан ўзлари хизмат кўрсатаётган 281 та тадбиркорлик субъектининг 11 миллиард сўмлик 15,9 мингта харид чеки рўйхатдан ўтказилган. Мазкур шахслар томонидан харидни амалга оширмасдан рўйхатга олинган чеклар учун ҳисобланган кешбэк суммаси бекор қилинди. 

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳалол тадбиркорлик учун тенг рақобат шароитларини яратиш, инсофли тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган чоралардан яна бири солиқ органларига солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берган жисмоний шахсларни мукофотлаш амалиётидир.  

Бир сўз билан айтганда, яширин иқтисодиётни ошкор этишда фуқаролар мана шундай фаол иштирок этса, қонун доирасида ишловчи инсофли солиқ тўловчилар сафи кенгаяди. Бу эса мамлакатимиз иқтисодиёти ўсишида муҳим аҳамят касб этади. 

                                                                                                                                                                                                                                                                                                       Шаҳноза Маматуропова, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Айрим “тадбиркор”ларнинг найрангларини фош этган фуқароларга 5 миллиард сўмдан ортиқ мукофот берилди