Сенатнинг ялпи мажлисидаги навбатдаги масала “Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун бўлди.

Мазкур қонун билан 1 та кодекс ва 5 та қонунга ўзгартишлар киритилмоқда. Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси органларига тааллуқли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар белгиланмоқда. “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунда эса минерал ўғитларнинг, ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича лицензия амал қилиш муддати чекланган ҳолда берилиши назарда тутилмоқда. 

Қайд этилганидек, мазкур қонуннинг қабул қилиниши натижасида карантин остидаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш, реализация қилишда зараркунандаларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга, қонунда белгиланган талабларга амал қилмаганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи таъминланишига эришилади. 

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.  

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кимёвий воситалар савдоси: лицензия муддати чекланмоқда