Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати томонидан дунёнинг қатор мамлакатларида тарқалаётган номаълум инфекция болаларнинг жигарига жиддий зиён етказаётгани ҳақида ҳабар қилинган эди.

Вазирликнинг таъкидлашича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти куни кеча бўлиб ўтган брифингда ушбу хавфли хасталик юзасидан қўшимча маълумот бердган.

Қайд этилишича, мазкур вируснинг белгилари ҳам, асоратлари ҳам гепатитники билан жуда ўхшаш. Аммо текширувларда у гепатитнинг ҳеч бир, яъни А, B, С, D ва E турларига мансуб эмаслиги маълум бўлди. Ҳозиргача бу хасталикка чалинган болалар сони Буюк Британияда 114, Испанияда 13, АҚШда 9, Данияда 6, Ирландияда 5, Исроилда 2 нафарни ташкил этмоқда. Нидерландия ва Италияда ҳам 4 нафардан ўғил-қизда инфекция аниқланди.

Қолаверса, Франция ва Норвегиядан икки нафардан, Бельгия ҳамда Руминияда эса бир нафардан беморда вирус қайд этилди. Таҳлилларга кўра, беморлар орасида бир ойлик чақалоқдан 16 ёшли ўcмирларгача бор. Энг ёмони, улардан бир нафари касаллик асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юмди. Умуман, ҳозир инфекцияни юқтирганларнинг ўн фоизи ҳаёти жиддий хавф остида. Уларда тезкор жигар трансплантацияси ўтказиш талаб этилмоқда.

ЖССТнинг баёнотида хасталик қорин оғриғи, диарея, қайт қилиш сингари аломатлар билан намоён бўлаётгани айтилади. Аксарият ҳолларда юқори тана ҳарорати кузатилаётгани йўқ. Аммо дастлабки таҳлилларга кўра, 74 нафар бемор болада аденовирус асоратлари кузатилган. Шунга қарамай, мутахассислар касалликнинг келиб чиқиши қайсидир турга мансуб мавжуд вируслар билан боғлиқ, деган аниқ хулосани айтишга шошилгани йўқ.

ЎзА
 
Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болаларда номаълум жигар хасталиги учрамоқда