Франциянинг амалдаги Президенти Эммануэль Макрон сайловнинг иккинчи босқичида 58,55 фоиз овоз олди, деб маълум қилди мамлакат ички ишлар вазирлиги юз фоиз овозни ҳисоблаб чиққандан кейин.

Макроннинг рақиби, “Миллий бирлашув” ўта ўнгчилар партияси етакчиси Марин Ле Пен 41,45 фоиз овоз билан кифояланган. У ўзининг мағлубиятини тан олгани айтилмоқда, лекин французлар олдидаги мажбуриятини бажаришда давом этишга ваъда берган. Ле Пеннинг баёнот беришича, унинг партияси энди парламент сайлови учун катта курашни бошлайди.

Овоз бериш маҳаллий вақт билан соат 20:00 да ниҳоясига етган. Сайловда овоз берувчиларнинг 63,23 фоизи иштирок этгани маълум бўлди.

Франция Президенти 5 йиллик муддатга сайланади. Овоз беришда мамлакатнинг 49 миллион фуқароси иштирок этиш ҳуқуқига эга. Сайловнинг биринчи босқичи 10 апрелда бўлиб ўтган эди, унда 12 номзод иштирок этган. Ўшанда давлатнинг амалдаги раҳбари 27,84 фоиз,  Ле Пен эса 23,15 фоиз овоз олган эди.

Франция Конституция суди раиси сайлов якунларини расман 27 апрелда эълон қилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Францияда Президент сайлови якунланди