ФОТОРЕПОРТАЖ
Россиянинг Свердловск вилояти Агросаноат мажмуи ва истеъмол бозори вазири Артём Бахтерев бошчилигидаги расмийлар ҳамда йирик ишбилармонлардан иборат делегация Фарғонага келди.
Фарғона ва Свердловск вилоятлари ўртасида ҳудудлараро ҳамкорликни кучайтириш, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, мева-сабзавот экспорти соҳаларида ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш ташрифдан кўзланган асосий мақсад ҳисобланади.
[gallery-6793]
Ташриф дастури доирасида Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Алибек Турсунов ва соҳа мутасаддиларининг Свердловск вилояти делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтади.
Муқимжон ҚОДИРОВ, ЎзА