Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган "Соғлиқни сақлаш ва таълим тизими ходимларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳуқуқий акцияси" ушбу соҳаларда фаолият олиб бораётган ходимлар муаммоларини ўрганиш, уларга ҳуқуқий кўмак беришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Акция доирасида Сирдарё вилояти Боёвут тумани 7-сон умумтаълим мактаби кадрлар бўйича менежери Нафиса Усмонованинг ҳам ҳуқуқлари ҳимоя қилинди. Унинг иш ҳақи кам тўланаётганидан норози бўлиб туман адлия бўлимига қилган мурожаати қонун талаблари асосида ўрганилиб, ижобий ҳал қилинди.

Н.Усмонова 2020 йилнинг 24 апрелида 7-сон умумтаълим мактабида кадрлар бўйича менежер лавозимига ишга қабул қилинган. Бироқ ўрта-махсус маълумотга эга бўлгани учун иш ҳақи 5-разряд бўйича тўланган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 743-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига сақланадиган ташкилотларда банд бўлган хизматчиларнинг кенг тарқалган лавозимлари ходимлари айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядларида олий маълумотли бўлмаган мутахассислар ва инспекторларга 6-разряд бўйича иш ҳақи тўланиши белгиланган.

Ўрганиш давомида Усмонова Нафиса Хусановнага 2020-2021 йиллар оралиғида 1 435 349 (бир миллион тўрт юз ўттиз беш минг уч юз қирқ тўққиз) сўм миқдорида иш ҳақи тўланмаганлиги маълум бўлди.

Юқоридагиларга асосан, адлия бўлими томонидан Н.Усмонова манфаати учун фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судига ариза киритилди.

Натижада Н.Усмонованинг ойлик иш ҳақи қайта ҳисоб-китоб қилиниб, Боёвут тумани халқ таълими бўлими томонидан унинг фойдасига иш ҳақини тўлиқ ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилди.

Шуҳрат Суяров, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кадрлар бўйича менежерга иш ҳақи кам тўлангани маълум бўлди