Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси – ЮНИCЕФ Афғонистонда сўнгги бир ҳафта ичида содир этилган портлашларда камида 50 нафар бола қурбон бўлганини маълум қилди.

– Афғонистонда 50 дан ортиқ ўғил ва қиз инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилиши натижасида ҳаётдан кўз юмди, – деди ЮНИCЕФ минтақавий директори Жордж Ларьеа-Аджей. – Афсуски, ҳисоботда кўрсатилган рақамлар яна ошиши мумкин.

“Интерфакс” агентлиги хабарига кўра, Қундуз шаҳридаги Мавлавий Секандар масжидида жума куни содир бўлган портлаш туфайли камида тўрт бола ўлган, кўплаб фуқаролар жароҳат олган.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги маълум қилишича, 21 апрель куни учта шаҳарда қатор терактлар содир этилган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЮНИCЕФ Афғонистонда бир ҳафта ичида камида 50 нафар бола ҳалок бўлганини маълум қилди