Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда давлат тасарруфидаги ерларни қонунга зид равишда сотиш билан шуғулланиб келган шахс қўлга олинди.

Каттақўрғон туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган Х.У. маҳаллий фуқарога тумандан ўтган Қорадарё атрофидаги 30 сотих ер майдонини 6000 АҚШ долларига сотишга келишиб, сўралган пул маблағнинг 3000 долларини олаётган вақтида жиноят устида қўлга олинди.

 Ҳозирда, ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Каттақўрғон туманида ер майдонини ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди