
Исроил ҳаво кучлари Дамашқ чеккасида Эроннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа мосламалари ва радарлари ўрнатилган ҳудудга ҳужум қилди.
Дубайдан эфирга узатиладиган “Al Hadath” телеканали маълумотига кўра, зарбалар Сурия армияси томонида жанг қилаётган шиа “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи базасига, яъни Эрон учувчисиз учоқларининг бир қисмини етказган ҳарбий карвонга ҳам берилган.
Гувоҳларнинг маълум қилишича, пойтахтнинг Жануби-ғарбий чеккасида бир нечта кучли портлашлар эшитилган, – деб ёзади “Арменпресс” маҳаллий ОАВ воситаларига таяниб.
Аввалроқ САНА агентлиги ҳарбий манбага таяниб, Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Москва вақти билан соат 23:02 да Дамашқ осмонидаги ҳаво нишонларини ўққа тутгани ҳақида хабар берган эди. Зарбалар Ливан ҳаво ҳудудидан берилган.
Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг нишонлари Эронни қўллаб-қувватловчи шиа тузилмаларининг ўқ-дорилар омбори, учувчисиз учиш аппаратларини йиғиш корхонаси ва ракета қуроллари ишлаб чиқиш маркази бўлган.
“Naharnet” порталига кўра, Хама провинциясига қилинган ҳужум Исроилнинг йил бошидан буён Сурияга қарши саккизинчи тажовузкор ҳаракати бўлди.