Япония ва АҚШ ҳарбий денгиз флоти Япон денгизида ҳарбий машқларни ўтказди.

Машқлар давомида баллистик ракеталарни учириш бўйича маълумот алмашиш билан боғлиқ масалалар қайта кўриб чиқилди, дейилади Кунчиқар мамлакатининг денгиз кучлари қўмондонлиги тарқатган баёнотда.  

"Япониянинг "Конго" ракета эсминци 13-14 апрель кунлари Япон денгизида Американинг "Мобайл Бэй" ракета крейсери ҳамда "Спрюэнс" эсминце билан биргаликда баллистик ракеталарини учириш бўйича ахборот алмашиш машқларини ўтказди. Машқларни ўтказишдан кўзланган мақсад Япония – Америка ҳарбий ҳамкорлигини мустаҳкамлашдан иборат", – дейилади хабарда. 

Март ойида АҚШнинг "Авраам Линкольн" авиаташувчиси иштирокида Сариқ денгизда машқлар ўтказилган эди. Жума куни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг бобоси Ким Ир Сеннинг 110 йиллиги нишонланади. Шунга бағишлаб Шимолий Корея ядровий ёки ракета синовини ўтказиши мумкин, дейилади хабарда.  
 
Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япония ва АҚШ денгиз машқларини ўтказди