Мамлакат раҳбари ташаббуси билан умумтаълим мактабларида ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими жорий этилиб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, таниқли шоир ва ёзувчилар ўқувчилар билан ижодий мулоқот ўтказмоқда.

Навбатдаги тадбирлардан бири Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 133-сонли япон тилини чуқур ўрганишга ихтисослашган мактабда бўлиб ўтди. Китобхонликка бағишланган адабий учрашувда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Қорақалпоғистон халқ шоири Рустам Мусурмон, “Ёшлик” журнали бош муҳаррири, таниқли ёзувчи Нурилла Чори ва бошқалар давлатимиз раҳбарининг Олмазор туманига ташрифи, айниқса, таълим масканлари, ўқувчи ёшларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳақида тўхталди. 

Шунингдек, шаҳримизда барпо этилаётган бунёдкорлик ишлари, ҳозирги адабий жараёндаги янгиликлар, инсон маънавиятини юксалтиришда бадиий адабиётнинг ўрни, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан амалга оширилаётган ишлар, янги нашр этилаётган китоблар ҳақида ўқувчиларга маълумотлар берилди.  

– Пойтахт мактаблари кутубхоналарида бадиий китоблар етарли эмас, –дейди ёзувчи Нурилла Чори. – Аслида, муассаса кутубхоналари дарсликлар, зарур адабиётлар, газета ва журналлардан ташқари бадиий адабиётлар билан ҳам бойитилиши керак. Чунки бадиий асар ўқиган ўқувчининг ҳар томонлама дунёқараши кенг бўлади. Уюшма томонидан амалга оширилаётган ушбу тадбирда ҳам ана шундай эзгу мақсад ётибди. Зеро, мактаб кутубхоналари қизиқарли, ўқишли китоблар билан бойир экан ўқувчилар учун ҳам ушбу даргоҳ севимли масканга айланади.  

Тадбир давомида мактаб ўқувчилари ва меҳмонлар ўртасида мушоира уюштирилди. Шоирлар бошлаб берган мушоирани ижодкор ўқувчилар давом эттирди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан 150 та бадиий китоб мактаб кутубхонасига ҳадя этилди. Уюшмаси томонидан таълим муассасалари учун китоб улашиш тадбирлари давом этади.  

Д.Маматова,  ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахт мактаблари кутубхоналарида бадиий китоблар етарли эмас