Қорақалпоғистон Республикаси Кегайли тумани “Ақтуба” овул фуқаролар йиғини “Янги Ўзбекистон” массивининг тамал тоши қўйилиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов бошчилигидаги сектор раҳбарлари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда белгиланган объектларнинг ўз вақтида сифатли фойдаланишга топширилиши юзасидан тегишли соҳа раҳбарларига топшириқлар берилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Кегeйли, Қораўзак ҳамда Қонликўл туманларида янги уй-жой массивларини қуриш белгиланган.

2022-2026 йилларда танланган ер участкаларида 4338 хонадонли 145 та, шундан  Кегeйли туманида 1260 хонадонли 42 та, Қораўзак туманида 648 хонадонли 22 та ҳамда Қонликўл туманида 2430 хонадонли 81 та уй-жой қурилиши белгилаб олинди. Жорий йилда мазкур туманларда 678 хонадонли 23 та уй-жой қурилиши режалаштирилган.

Жумладан, Қораўзак туманидаги “Есим” овул фуқаролар йиғинидаги 10 гектар ер майдонида 168 хонадонли 6 та турар-жой ҳамда 1 та мактаб, 1 та мактабгача таълим ташкилотини, Кегeйли туманидаги “Ақтуба” овул фуқаролар йиғинидаги 10,8 гектар ер майдонида 210 хонадонли 7 та турар жой ҳамда 1 тадан мактаб, мактабгача таълим ташкилоти ва соғлиқни сақлаш объектини, Қонликўл туманидаги “Наврўз” овул фуқаролар йиғинидаги 14,3 гектар ер майдонида 300 хонадонли 10 та турар-жой, 1 тадан мактаб ва мактабгача таълим ташкилотини қуриш режалаштирилган.

Шунингдек, мазкур 3 та массивда оилавий поликлиника, маданият уйи, коворкинг, савдо, кўнгил очар ва хизмат кўрсатиш марказлари, умумий овқатланиш шохобчалари, хостел, маҳалла гузари биноси, нонвойхона, дорихона, дам олиш боғи ҳамда спорт иншоотлари қурилади.

Довуд Абибуллаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кегeйлида “Янги Ўзбекистон” массивининг тамал тоши қўйилди