Уйимиз атрофидаги дўконлар бироз узоқроқда жойлашган. Доим ўзим чиқишимга тўғри келади.

Чунки 4-синфда ўқийдиган қизимни юборишга хавотир оламан. Қолаверса, ўзи ҳам бориб-келишга қўрқади. Чунки ён-атрофда дайди ит-мушуклар кўп. Кўчадаги қаровсиз итлар, мушуклар масаласи ҳамма жойда дуч келинадиган муаммолардан бири. Энг ачинарлиси, уларга нисбатан шафқатсизлик ҳолатлари ҳам кўпайиб бормоқда. 

Ижтимоий тармоқларда ҳайвонларга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлиш ҳолатлари жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда. Ушбу салбий ҳолатлар айниқса, Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри, Олмалиқ ва Оҳангарон туманларида кузатилаётганлиги ижтимоий тармоқлар объекти бўлиб қолмоқда. Вилоятда ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик бўйича 2019 йилда 44 та, 2020 йилда 105 та, 2021 йилда 190 ҳамда 2022 йилнинг биринчи чорагида 89 ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган. 

Шу сабабли Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан ҳайвонларга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлишнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисидаги “Менинг фикрим” веб-портали орқали келиб тушган электрон жамоавий мурожаатни кўриб чиқиш натижалари хақидаги Қонунчилик палатасининг 2019 йил 15 мартдаги қарори ижроси Тошкент вилояти мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганилди. 

Назорат-таҳлил тадбири якунлари қўмита йиғилишида қизғин муҳокама қилинди. 

Олиб борилган парламент назорати давомида аниқландики, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан 2021 йилда ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни мустаҳкамлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ҳамда Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ва қабул қилинган. 

Тошкент вилоятидаги барча туман ва шаҳарлардаги ободонлаштириш бошқармалари таркибида “Назоратсиз ҳайвонларни тутиш” бригадалари ташкил этилган. Ҳар бир бригадалар тутилган ҳайвонларни ташиши учун махсус “Дамас” автотранспорт воситалари, темир қафаслар, махсус асбоб-анжомлар, кийим-бошлар ва бирламчи тиббий қутилар билан таъминланган. Бошқарма биноси ҳудудида қаровсиз қолган ит, мушук ва йиртқич ҳайвонларни вақтинча сақлаш жойлари ташкил этилган.   

Аммо ҳали ечимини кутаётган бир қатор камчилик ва муаммолар мавжуд. Хусусан, қаровсиз ҳайвонларни зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг сонини назорат қилиш, қаровсиз ҳайвонлар учун бошпаналар ташкил этиш бўйича тегишли ҳукумат қарорлари ва узоқ муддатли истиқболдаги умумдавлат мақсадли дастурлари қабул қилинмаган. Бундан ташқари, соҳани тартибга солувчи яхлит қонуннинг, хусусан қарорда тавсия этилган “Ҳайвонларни шавқатсиз муносабатдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмаган. Оқибатда ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни мустаҳкамланишига қарамасдан бу борада хуқуқбузарликлар сони йилдан-йилга кўпайиб борган. 

Ўрганиш жараёнларида қаровсиз ҳайвонларни вақтинчалик сақлаш жойлари санитария талабларига жавоб бермаслиги, бир кунда тутиб келтирилган юзлаб ҳайвонлар учун қафаслар етишмаслиги, натижада турли зот, жинс ва ёшдаги ҳайвонлар битта қафасда сақланаётганлиги кузатилди. 

Дайди ҳайвонларни тутишда бригадалар ходимлари томонидан хизмат вазифаларини ўташ вақтида тақиқланган усуллардан фойдаланилган. Бу билан ҳайвонларга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлинган. Жумладан, жорий йилда ушбу ҳуқуқбузарлик учун Ангрен шаҳар ҳайвон овловчилари ички ишлар ходимлари томонидан маъмурий жавобгарликка тортилган. 

Йиғилишда қайд этилганидек, мамлакатда ҳайвонларни (хусусан, итларни) рўйхатдан ўтказиш, улар эгаларининг ягона реестрини юритиш, шунингдек, дайди ҳайвонлар эгаларини маъмурий жавобгарликка тортишнинг ташкилий-ҳуқуқий тизими мавжуд эмас. Шу сабабли, республиканинг барча шаҳар ва туманлари кўча ва далаларида кўплаб қаровсиз ит ва мушуклар юрганини кузатиш мумкин.   

Мазкур масала қизғин муҳокама қилиниб, қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди. 

Муҳтарама Комилова,  ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик: Тошкент вилоятида аҳвол қандай?