
Фарғона вилоят ички ишлар бошқармасига жорий йилнинг 12 апрель куни келиб тушган хабар асосида вилоят ИИБ ЖҚБ, Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмаси ходимлари томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилди.
Суриштирув давомида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Фарғона вилояти Давлат кадастрлар палатаси Марғилон шаҳар филиалида мутахассис -муҳандис вазифасида ишловчи Г.Ининг қилмиши фош бўлди. У Марғилон шаҳар «Наврўз» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган давлат захирасида бўлган 12 сотих ер майдонини 1991 йилда чиқарилган қарордан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, ғаразли ниятларда фойдаланиб, ушбу ҳужжатни кўчирма нусхасини сохталаштириб, икки нафар фуқароларга 6 сотихдан уларни хабардор қилмаган ҳолда бўлиб, кадастр ҳужжатларини ноқонуний равишда расмийлаштиришга эришганлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
М. Сулаймонов, ЎзА