
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ички ишлар ва прокуратура идоралари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тадбирда Пастдарғом туманида ноқонуний ер сотиш ҳолатини фош этди.
Пастдарғом туманида яшовчи, вақтинча ишсиз, 1982 йилда туғилган Р.Б. “Саддам Салимов” фермер хўжалиги ишчиси, 1992 йилда туғилган Р.О. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, махаллий фуқарога ўзини туман ҳокимлиги юқори лавозимли ходими деб таништириб, фермер хўжалиги тасарруфидаги 40 сотих ер майдонини 20400 АҚШ доллари эвазига унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, ундан ушбу маблағларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисм билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЎзА