Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтдаги асосий автомобиль йўлларини қисқа муддатда таъмирлаш бўйича топшириқ берди.

Қайд этилишича, ҳоким шаҳарда қиш унчалик оғир ўтмаганини, лекин охирги 50–60 йилда Тошкент шаҳри бундай ёғингарчиликни кўрмаганини таъкидлаган.

- Ёғингарчиликдан кейин шаҳар асфальти ўзининг асл қиёфасини кўрсатиб қўйди,  - дейди Ж.Ортиқхўжаев.  - Асосий йўлларда пайдо бўлган  катта чуқурликлар аҳоли норозилига сабаб бўлмоқда. 10 кун муддатда барча асосий йўллар таъмирланиши лозим. Ҳоким масъуллар 10 кун муддатда ҳокимликлар ва керакли бошқармалар билан бирлашиб, бутун шаҳардаги барча техникаларни жалб қилиши ва бу орқали шаҳардаги машина юрадиган асосий кўчаларни тўлиқ таъмирлашлари керак бўлади. Тушунаман, шаҳар катта ва бу — оғир иш. Керак бўлса, кечки пайтда ишларни ташкиллаштириш лозим.

Шунингдек, ҳоким йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг бундай вақтларда йўлдаги ўтказувчанликни таъминлаши кераклигини таъкидлаб ўтган. Прокуратурадан маблағларнинг ўринли ва сифатли сарфланишини назорат қилишни сўради.

Ҳоким бу ишлар 10 кун ичида ҳал қилиниши кераклигини, кечикишлар кечирилмаслигини, сифатсиз бажарилган ишлар қабул қилинмаслигини айтган.

Муҳайё  Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент шаҳар йўллари 10 кун ичида таъмирланади, кечикишлар кечирилмайди