2022 йилнинг ўтган даврида “E-auksion” электрон савдо платформасига 1886 та кўчма савдо шохобчаларини ўрнатиш жойлари савдога чиқарилди.
Онлайн-аукционлар натижасида бошланғич нархи 268 млн. сўм бўлган 712 та объект 5,6 млрд. сўмга сотилди. Ушбу савдоларда 3046 нафар иштирокчи қатнашди.
Айни пайтда “E-auksion” платформасида 1,1 мингдан ортиқ кўчма савдо жойлари савдода турибди.
Қиммат сотилган айрим объектлар:
– Қорақалпоғистон Республикасидан бошланғич нархи 44 минг сўмлик объект 7,9 млн. сўмга;
– Фарғона вилоятидан бошланғич нархи 21 минг сўмлик объект 35,5 млн. сўмга;
– Андижон вилоятидан бошланғич нархи 37 минг сўмлик объект 7,8 млн. сўмга;
– Қашқадарё вилоятидан бошланғич нархи 129 минг сўмлик объект 16,1 млн. сўмга;
– Тошкент шаҳридан бошланғич нархи 9,7 млн. сўмлик объект 42 млн. сўмга;
– Тошкент шаҳридан бошланғич нархи 8,5 млн. сўмлик объект 105 млн. сўмга реализация қилинди, дея хабар беради «Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК.
ЎзА