Замон шиддат билан ўзгармоқда.

Бугунги кун ўқитувчиси ҳам, ўқувчиси ҳам кечаги эмас. Уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам аввалгидан фарқ қилади, талаб ва масъулият ҳам ўзгача. 

Хўш, бугунги кун ўқитувчиси ўз вазифасини бажара оляптими? Умуман олганда, таълим тизими раҳбарлари замонавий педагог қиёфасини қандай тасаввур қилишади? Бу ҳақда тизим раҳбарларининг фикрлари билан танишамиз.

Ҳилола Умарова, Президент таълим муассасалари агентлиги директори:

– Бугунги кун ўқитувчиси қайси фан мутахассиси бўлмасин, аввало, талабчан бўлиши лозим. Биринчи навбатда, ўзига нисбатан талабчан бўлиши, ҳар бир дарс жараёнига пухта тайёргарлик кўриб, ўз устида ишлаши керак. Ўқитувчи ўз фанидаги мавзулар билан бир қаторда, бугунги кунда рўй бераётган ўзгаришлар, янгиликлардан ҳам хабардор бўлиб туриши лозим. 

Бу борада агентлик тизимидаги ўқитувчилар учун доимий равишда қисқа муддатли бўлса ҳам тренинг машғулотларини ташкил этиб келяпмиз. Бу орқали бугунги кун таълим тизими методологиясида кузатилаётган камчиликлар ва келажакда қилиниши лозим бўлган ишлар ойдинлашади.

Усмон Шарифхожаев, Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари:

Ўқитувчи биринчи навбатда мослашувчан бўлиши керак. Чунки бир синфда турли хил феъл-атворли, турли хил оилавий муҳитда тарбияланаётган ўқувчилар бор. Барчаси билан бир хил усулда дарс машғулотларини олиб бориб бўлмайди. Шунинг учун болалар психологиясини ҳам яхши билиши керак. Ўқитувчи ўқувчига фақатгина дарсликлар ёки фан нуқтаи назаридан билим бериши эмас, ҳаётга бўлган дунёқарашини тўғри шакллантира олиши керак. Қолаверса, ўқувчига жамият ва унда рўй бераётган ўзгаришларни тўғри баҳолай олишни ўргатиши лозим.

Дунё тажрибаларига эътибор қаратсак, бизнинг ўқитувчиларда ўз устида ишлаш ва касбига бўлган профессионализм етишмайди. Иш жараёнларида чалғийди. Керак-нокерак муҳокамаларга аралашиши, жамиятдаги ҳар қандай жараёнларга ўз муносабатини бериш ҳолатлари ҳам тез-тез учраб туради. Бунда ўзининг асосий вазифаси қолиб кетади. 

Аюбхон Ражиев, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти директори:

– Бугун етук педагог кадрларни тайёрлашда бир қанча ислоҳотлар, илмий изланишлар, замонавий методика, механизмлар жорий этилган, лекин бир савол ҳар доим долзарблигича қолган, яъни замонавий педагог қандай бўлиши кераклиги тўғрисидаги саволга аниқ ечим қўйилмаган. Ўқитувчиларни тайёрлашда ҳам ягона тизим ва ягона касбий стандарт бўлмаган.
Ўтган йил А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти UNICEF билан ҳамкорликда хорижий тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда замонавий педагог учун қўйиладиган касб стандарт талабларини ишлаб чиқдик. Бу стандартда ҳозирги замон ўқитувчиси қандай билим, кўникма, малака, салоҳиятга, энг асосийси, қандай компетенцияларга эга бўлиши кераклиги тўғрисидаги масалага ечим топилган. 

Бунда ҳам миллий, ҳам хорижий тажрибалар ўрганилиб, кўплаб пухта ўрганишлардан сўнг норматив ҳужжат шаклида ишлаб чиқилди. Демак, натижаларга кўра бугунги кун ўқитувчиси 7 та компетенцияга эга бўлиши керак, деган хулосага келинди ва мезонлари ишлаб чиқилди.

Масалан, коммуникация компетенцияси – бунда ҳар бир бола билан индивидуал ёндашиш, психологиясини тушуниши керак. Бундан ташқари, АКТ ахборот технологиялари ҳозирги куннинг долзарб талабларидан биридир. Чунки замонавий ахборот технологияларисиз бугунги кунни тасаввур этиб бўлмайди. Бунда фақат АКТни билиш эмас, балки ўз касбий фаолияти жойида қўллай олиши ҳам муҳимдир.

Яна бир муҳим компетенция, бу – баҳолаш. Бунда боланинг фақатгина ўзлаштирган назарий билимларини эмас, балки уларни ҳаётда қанчалик қўллай олиш кўникмаларини шакллантиришига ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозимдир. Болани олган билимлари асосида келажакка йўналтириш каби ўқитувчи учун зарурий талабларга ҳам жавоб бериши керак. Шу керакли билимларни бола қанчалик эгаллади буни, албатта, ўқитувчи баҳолаши зарур.
Фандаги янгиликлар билан доимий танишиб бориш, янгиликларни билган ҳолда ҳам улардан касбий фаолиятида фойдаланиши, билимли бўлиб туриб ҳам уни болага етказа олиш компетенцияси ҳам муҳим талаблар қаторига киритилган. Шу талаблар асосида педагог кадрларни тайёрлаш борасида Олий таълим вазирлиги, Таълим инспекцияси билан ҳамкорликда ишлаб келмоқдамиз. 

Шуҳрат Сатторов, Республика таълим маркази директори:

– Бугунги куннинг замонавий ўқитувчиси қандай бўлиши керак, дейилганда, биринчи навбатда кечаги таълим қандай эди ва бугунги таълим қандай бўлиши керак, деган савол юзага чиқади. 

Авваллари одатда бутун дунёда таълим тизими шундай бўлган, яъни фабрикача усул деб айтишади буни. Ҳамма бир хил фикрлаган, бир хил нарса ўргатилган, қоидалар ёдлатилган. Яъни бир хиллик кўпроқ бўлган. Бугунги кунда олиб борилган тадқиқотлардан шу нарса ойдинлашдики, барчага бир хил нарсани, бир хил усулда ўргатиб бўлмайди. Ўқувчиларнинг фикрлашига қараб дарс жараёнидаги методикалар ҳам турлича бўлиши керак. Шу нуқтаи назардан бугунги кун ўқитувчиси ҳар бир ўқувчини қизиқишлари, феъл-атворидан келиб чиқиб индивидуал ёндаша олиши керак.

Афсуски, бизнинг ўқитувчилар мактаб дарслиги доирасидаги маълумотлар билан кифояланиб қолган. Етук педагог дарс жараёнларини бошқара олиши, қизиқарли тарзда ташкил этишни, вақтни тўғри тақсимлай олишни билиши керак. 

Ўқитувчи билан боғлиқ муҳим жиҳатлардан бири – ўқувчиларда юз бераётган ўзгаришларни аниқлай ва тўғри баҳолай олишдир. Афсуски, бугунги кун ўқитувчилари ўз устида кам ишлаяпти. Ҳукумат томонидан жорий этилган тоифа олиш жараёнлари, устама белгилаш тартиби замирида ҳам ўқитувчиларни ўз устида ишлашлари мақсад қилинган. 

Албатта, бунинг учун ўқитувчида ўрганиш муҳити керак бўлади. Яна бир камчилик – бугунги кун ўқитувчисида маъруза қилиш усули кўпроқ. Буни ўзгартириш вақти келди. Ўқитувчи дарс жараёнида бутунлай ўзи эмас, балки ўқувчилар билан биргаликда ишлаш йўлига ўтиши керак. Афсуски, бизда баҳолаш ўқитувчининг қуролига ўхшайди. Аслида баҳо ўқувчига жазо эмас, фанларни ўзлаштиришга бўлган ташхиси бўлиши керак. 

Ўқувчи ўқитувчидан ёки ёмон баҳо олишдан қўрқмай, эркин фикрини билдира олиши муҳим аҳамият касб этади. 

Дарҳақиқат, фикрлардан маълум бўладики, аслида идеал ўқитувчи бўлиш, уни шакллантириш осон иш эмас. Бунинг учун аввало эътиборни педагоглар тайёрловчи олий таълим муассасаларига қаратиш лозим. Шундагина биз хоҳлаётган ва жамият ривожига ўз ҳиссасини қўша оладиган келажак авлодлари етишиб чиқади.

Файзулло ЯҲЁЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Баҳо – ўқитувчига қурол, ўқувчига жазо эмас: етишмаётган профессионализм ёхуд замонавий педагог қандай бўлиши керак?