«Хитой» ахборот-таҳлилий журнали саҳифасида жорий йил 7-8 май кунлари Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтадиган «Бойсун баҳори» фестивалига бағишланган мақола эълон қилинди.

Материалда тоғли «Солим Паданг» қишлоғида Ўзбекистоннинг 200 дан ортиқ фольклор жамоалари иштирокида ўтказиладиган маданий анжуман чуқур маънога эга экани таъкидланган.

«2001 йил Бойсун ЮНEСКО томонидан инсониятнинг номоддий маданий мероси дурдонаси сифатида эътироф этилган. 2002 йил май ойида эса туманда Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон халқ ижрочиларининг биринчи очиқ фольклор фестивали бўлиб ўтган», деб ёзади муаллиф.
Нашр ўзбек халқининг кўп асрлик қадрияти, анъаналари тараннум этиладиган ушбу фестивалда миллий кураш, этноспорт, веломарафон, улоқ-кўпкари, барг улоқтириш, арқон тортиш, чиллак ва бошқа халқ ўйинлари бўйича мусобақалар ўтказилишига алоҳида эътибор қаратган.

ЎзА
 
Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой матбуоти «Бойсун баҳори» фестивали ҳақида…