Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси Умид Жaбборов таълим соҳасидаги муаммо ва камчиликлар ҳақида фикр билдириб, бугунги кунда ўқитувчилар зиммасига кўп вазифалар юкланаётганига тўхталди:

– Таълимдаги энг катта муаммолардан бири ўқитувчига таълим билан боғлиқ бўлмаган кўп вазифаларнинг юклатилаётганидир. Ҳатто ўқитувчи мактабдан ташқаридаги ўқувчиларга ҳам масъул бўлиб қолмоқда. Баъзи ота-оналар эса фарзанди кўчада бирон айбли иш қилиб қўйса ҳам мактабга келиб, устозларни беҳурмат қилиб кетмоқда. Ижтимоий тармоқларда бундай ҳолатлар тарқалаётганига кўп гувоҳ бўлаяпмиз. Бу каби ҳолатларга бутунлай чек қўйилиши керак, — дейди депутат.        

Дарҳақиқат, таълим соҳаси вакилларига нисбатан ҳурмат туйғусини кучайтириш, ўқитувчининг жамиятдаги мавқеини ошириш келажак билан боғлиқ долзарб масала. Шу билан бирга, уларга ўз ваколати доирасидаги вазифаларни олиб бориши учун кенг шароит яратиш, ортиқча қоғозбозликларни бартараф этиш сифатли таълим жараёнини йўлга қўйишнинг муҳим омилидир.   

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқитувчига таълим билан боғлиқ бўлмаган вазифалар юклатилаётгани катта муаммолардан бири