Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 18 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади, ёғаётган ёмғир қисқа муддатда қорга айланиши, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-5, кундузи 5-7 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 1-6 даража илиқ бўлади, Устюртда кечаси 10-12, кундузи 0-2 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади; чўл ҳудудларида кечаси 6-8, кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, ёғаётган ёмғир айрим жойларда қорга айланиши, туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш секундига 22-27 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, қорга айланиши, туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш секундига 22-27 метргача тезлашиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Баъзи жойларда туман тушиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

Жорий йилнинг 18-20 март кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Эрондан иссиқ ва нам ҳаво, сўнгра Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массасининг кириб келиши кутилмоқда.

18 март куни республикамизнинг катта қисмида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. 18 март куни баъзи жойларда ёмғир қисқа муддатда қорга айланиши мумкин.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг баъзи жойларида кучли ёмғир ёғади.

Республикамизнинг тоғли туманларида ёғингарчилик, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Сурхондарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида шамолнинг тезлиги секундига 22-27 метргача кучайиши мумкин.

19-20 март кунлари тунги ҳаво ҳарорати 0-3 даражагача илиқ, Бухоро, Навоий, Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг баъзи жойларида ҳавода ва тупроқ юзасида ҳарорат 1-2 даражагача совуқ бўлиши мумкин.

19-20 март кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва чўл ҳудудларида ҳарорат 3-6 даражагача совуқ, Қорақалпоғистоннинг шимолида 7-10 даражагача совуқ бўлади.

17-19 март кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

17-24 март кунлари республикамизнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 18 март куни мамлакатимизнинг аксарият ҳудудида ёмғир ёғади, ёғаётган ёмғир айрим жойларда қорга айланиши мумкин