Тошкент вилоятида экспортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, миллий маҳсулотларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш ва валюта тушумларини кўпайтириш борасида самарали иш олиб борилмоқда.

Ҳудуддаги ишлаб чиқариш тармоқларида жорий йилнинг январь-февраль ойлари учун жами 99,4 миллион доллар экспорт режаси белгиланган бўлиб, амалда 132,1 фоизга яъни 131,3 миллион долларга бажарилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 134,0 фоизни ташкил этди.

Таҳлилларга кўра, ўтган икки ойда 339 та экспортёр корхона томонидан тайёрланган 148 турдаги 421 хил маҳсулот 45 та давлатга экспортга чиқарилди.

Хусусан, Россияга 38,6 фоиз, Туркияга 15 фоиз, Қозоғистонга 9 фоиз, Тожикистонга 6,5 фоиз, Хитойга 4,5 фоиз, Қирғизистонга 3,9 фоиз, Афғонистонга 3,8 фоиз, Италияга 3,2 фоиз, Украинага 2,4 фоиз, Польшага 1,8 фоиз, Индонезияга 1,2 фоиз, Германияга 0,9 фоизни ташкил этди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 27 та давлатга, саноат маҳсулотлари 41 та давлатга экспорт қилинди.

Ҳозир дунёдаги ностабиль вазият экспортёр корхоналарнинг фаолиятига таъсир этмасдан қолмади. Ташқи савдо операциялари билан ишлайдиган корхоналарда юзага келаётган муаммоларини бартараф этиш ва тизимли ишлашини таъминлаш мақсадида Вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси қошида “Экспорт штаби” тикланди. Ҳар бир туман-шаҳар ҳокимларининг инвестиция ва ташқи савдо бўйича ўринбосарлар, вилоят Инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси ва вилоят Савдо саноат палатаси ҳамкорлигида ҳар бир экспортёр билан боғланиб муаммолари, таклифлари ўрганилмоқда.

Экспортёр корхоналарга кредит тўловлари форс-мажор ҳолатидан келиб чиқиб кечиктирилиш, айланма маблағларни шакллантириш учун тезкор тартибда кредит ажратиб бериш чоралари кўрилади.

Шу билан бирга, корхоналарга қўшилган қиймат солиқларини ўз муддатида қайтариб бериш, хорижий ҳамкорлар топиш, халқаро стандарт ва сертификатлар жорий этишга кўмаклашилади. Кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан банк кафиллиги ҳамда кредитга ҳисобланган фоизларни компенсация қилишда амалий кўмак кўрсатилади. Экспортёр корхоналарга коммуникация, божхона, банк ва бошқа тегишли ташкилот билан боғлиқ муаммоларини бартараф этишга ёрдам берилади.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Икки ойда экспорт режаси 132,1 фоизга бажарилди