Тўрт йил интиқлик билан кутганимиз ва катта ҳаяжон билан кузатиб борганимиз, XXIV қишки Олимпия ўйинлари ўз паёнига етди.

Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини тоғ чанғичимиз Комил Тўхтаев ҳимоя қилганидан хабарингиз бор. 
Катта спорт фаолиятида иккинчи бор олимпия ўйинларида қатнашган спортчимиз шохсупага кўтарилмаган бўлса-да, ўзи шахсий кўрсаткичини яхшилади. Пекин-2022 жараёнида иштирокчи 91 та давлат қаторида Ўзбекистон байроғи юксалиб туришига хизмат қилди.

Тўрт йил муқаддам жаҳон тоғ чанғичилари орасида ТОП-50 рейтингига ҳам киролмаган ҳамюртимиз бу сафар гигант слалом баҳсларида 29-поғонани эгаллади.

Бу, натижа Тўхтаевни Осиё қитъаси ва туркий тилли давлатлар орасида етакчиликни қўлга киритгани билан аҳамиятлидир. Ушбу натижа ҳамда Пекин олимпиадасида тупланган тажриба уни яқинда яъни, жорий йилнинг 24-25 феврал кунлари Ливанда тоғ чанғиси бўйича ўтадиган қитъа чемпионатида муносиб иштирокини таъминлашга олиб келишига замин яратди, дейиш мумкин. 

20 феврал куни Пекиндаги машҳур “Қуш уяси” стадионида бўлиб ўтган расмий ёпилиш маросимида олимпиада байроғи 2026 йили ўтказиладиган ўйинлар мезбонлари – Италиянинг Милан ва Кортина д Ампеццо шаҳарларига тантанали равишда топширилди.

Пекин-2022 ўйинларида дунёнинг 91 мамлакатидан 2 871 нафар спортчи 109 та медаллар жамланмаси учун ўзаро мусобақалашди. Шундан 1 581 нафари эркак, 1 290 нафари эса аёл спортчилардан иборат бўлди. Ўйинлар 7 та спорт турининг 15 та йўналишида ўтди. 

XXIV қишки Олимпия ўйинларининг якуний ҳисоб-китобига кўра, Норвегия терма жамоаси 16 та олтин, 8 та кумуш ва 13 та бронза, жами 37 медал билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. 12 та олтин, 10 та кумуш ва 5 та бронза медалига сазовор бўлган Германия умумий ҳисобда 2-ўринни, шунингдек, 9 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронзага эгалиу қилган Хитой кучли учликка якун ясади.

17 кун мобайнида барчага катта спорт завқини бахшида этган ўйинларда умумий ҳисобда 91 та давлатдан 29 таси оқ олимпиада медалларига мушаррф бўлишди. Қолган 62 та мамлакат эса “қуруқ қўл” билан қайтишди.
Хитой муз майдонларида тарихга айланган олимпия ўйинлари мураккаб эпидемиологик вазиятга қарамасдан янги рекордлар, ўзига хос шов-шувлари билан ҳали кўп бор ёдга олинади. Натижалар таҳлил этилади. Айрим йўналишлардаги иштироклар сарҳисоб қилинади. Мутахассислар тамонида таҳлиллар ўтказилади, албатта.
Унинг ёпилиш маросимида қатнашган иштирокчилар, минг-минглаб тамошабинлар яна тўрт йиллик ўйинларда қайта кўришгунча, дея хайрлашган бўлсалар-да, ажиб қишнинг завқли мусобақалари дунёнинг турли бурчакларидаги муз майдонларида қалбга катта спортнинг завқини жо этган тарзда давом этишини билдиришди.
 
Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
17 кун давом этган қишки Олимпия ўйинлари якунланди