XVIII асрда рўй берган саноат инқилобигача ер юзидаги 90 фоиз аҳоли қишлоқ хўжалиги билан шуғулланган. Кейинчалик эса завод ва фабрикаларнинг кетма-кет очилиши экологияга тиклаб бўлмайдиган зарар етказилишининг бошланиши ҳисобланади.

Одамларнинг атроф-муҳитга эътиборсиз муносабати – кўчаларга ташлаб кетилган пластик идишлар, целлофан ва шунга ўхшаш ҳолатлар биз учун одатий манзарага айланиб қолди.

Халқимизнинг табиатни асрашга бўлган муносабатини тўғри шакллантиришда оммавий ахборот воситаларининг ўрни катта. Шу сабабдан ҳам мавзуга жиддийроқ ёндашишга ҳаракат қилдик.

 ТАБИАТНИ АСРАШ ҲИССИ 

Пластик – дунёни ифлослантираётган асосий чиқинди эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Дунёда дақиқасига бир юк машинасига сиғадиган чиқинди океанга ташланади. Уларнинг қоришмалари ва турлари бир асрдан беш асргача табиатни зарарлашда давом этади. Келгусида авлодларимиз 100 йилдан кейин археологик қазишмаларда қадимий ёдгорликлар ўрнига, турли хил пластик маҳсулотларини топиб, ерни ифлослантиришга қўшган ҳиссамизга албатта ижобий баҳо беришмайди.

Кўчалардаги чиқинди уюмларининг пайдо бўлишига энг кичик мисол, ташлаб кетилган бир дона елим идиш ёки маиший чиқинди. Қарабсизки, у худди оҳанрабодек бошқа чиқиндиларни ўзига тортади. Унинг ёнидан ўтаётган одамлар эса табиий равишда қўлидаги чиқиндини ташлаб кетаверади.

ЯНГИ КАСАЛЛИКЛАРГА САБАБ... 

Тиббий чиқиндилар – касалхона, лаборатория ва ветеринария клиникалари фаолиятида фойдаланилган, муддати ўтган дори воситалари, аралашмалар ва таблеткалардан қолган қолдиқлар, тиббий қўлқоплар шулар сирасига киради.

Бу турдаги чиқиндилар бошқа давлатларда юқори ҳарорат ёрдамида йўқ қилинади. Агар улар чиқинди полигонларига ташланса, сезиларли даражадаги юқумли касалликларни кўпайишига сабаб бўлади ва инсон саломатлигига ҳамда экотизимга зарар етади. 

"ЧИҚИНДИ СОҲАСИ ФАЛАЖЛАНИБ ҚОЛДИ"

– Ривожланган мамлакатлар тажрибасига кўра, айрим давлатлар чиқинди учун тўловни электр энергияси тўлови билан боғлаб қўйган. Биз ҳам чиқинди ҳақини электр энергияси тўловига боғлаб қўймоқчимиз. Бу ҳозирча лойиҳа. Аҳолида янглиш фикр уйғонмаслиги, яъни чироқнинг нархи ошибди, демаслиги учун фақат биллинг тизимидан фойдаланамиз. Бу қандай бўлади? Сиз электр учун тўлов қилаётганингизда, чиқинди учун тўловни амалга оширмаганингиз ҳақида билдиришнома келади. Биринчи ва иккинчи марта чиқинди учун пул тўламасангиз, чироғингиз ўчмайди, аммо учинчи билдиришномадан кейин сиздан электр энергияси учун тўлов қабул қилинмайди ва натижада электр энергияси узиб қўйилади. 

Соҳага шу томондан кўмак берилмаса, аҳолида тўлов маданиятини шакллантириб, мажбуриятларини бажаришини таъминланмаса, чиқинди соҳаси фалажланиб қолади. Оқибатда ҳудудларимиз чиқиндига тўлади, – дейди экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов.

ҚАЙСИ ҲУДУДДА ЧИҚИНДИГА МУНОСАБАТ ШАКЛЛАНГАН?

Биламизки, Навоий шаҳри озодаликка ўрнак сифатида Ўзбекистон шаҳарлари орасида ажралиб туради. Шаҳардаги ҳар бир ободонлаштириш бўлими ўзига бириктирилган ҳудудлар озодалигини назорат қилишда илғор. Қолаверса, аҳолида чиқиндини ажратиш ва ташлаш маданияти шаклланган. 

Шаҳар тозалигини сақлаш мақсадида ҳар 50 метрга чиқинди қутилари ўрнатиш чора тадбирлари кўриб чиқилган. Эътиборлиси, ҳозирда бошқа шаҳарларга қараганда Навоийда чиқинди қутилари кўп эмас, шундай бўлса-да, кўчалар чиқиндига тўлиб кетмаган. Шаҳарнинг тозалик бўйича тажрибасини ўрганиш биз учун фақат фойдали бўлади.

ЁРДАМГА КEЛАЁТГАН МИКРООРГАНИЗМЛАР

Ҳозирда инсоният экология ва чиқинди муаммосига етарли эътибор қаратмаяпти. Океанларда пластик чиқиндилардан иборат ороллар вужудга келиб, кенгайиб боряпти. Маълумотларга қараганда, Япониядаги пластик чиқиндиларни қайта ишлаш заводи ҳудудидаги тупроқдан олимлар олган намуналарда микробларнинг янги турлари аниқланган ва бу микроблар пластик билан озиқланар экан. Улар ўзидан чиқарадиган ферментлар ёрдамида пластикни чиритишга қодир. Бундай микроорганизмларнинг яшаш макони тобора кенгайиб бормоқда.

ЧИҚИНДИЛАРНИНГ ИККИНЧИ ҲАЁТИ

Чиқиндиларни алоҳида ажратиб йиғиш – уларни қайта ишлашнинг муҳим босқичларидан бири ҳисобланади. Бунда чиқиндилар турига қараб саралаб йиғилади. Бу эса уларни қайта ишлашда муҳим босқич саналади.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда ривожланган мамлакатлар 40 фоиздан 60 фоизгача чиқиндиларни қайта ишлайди. Жаҳон миқёсида чиқиндиларни иккиламчи қайта ишлаш жараёнларига ретциклинг номи берилган, лекин муҳими аввало одамларнинг ўзида чиқиндига  тўғри ёндашиш бўлмас экан, экологик муаммолар бартараф этилмайди. Уларда чиқиндиларнинг турига қараб саралаш маданияти онгли равишда шаклланмаса, чиқинди қутиларини ўрнатиш билан кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди.

Мухлиса АЪЗАМОВА, ЎзДЖТУ талабаси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оқсаётган соҳа, юртимиздаги қайси шаҳар озодаликка ўрнак ёхуд чиқиндига пул тўламасангиз, чироғингиз ўчиши мумкин