Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши судьяларни лавозимга тайинлаш билан бир қаторда уларнинг фаолияти қонунийлигини ҳам ўрганиб бормоқда.

Қўйилган талабларга жавоб бермаётган ёки вазифасига нолойиқ судьяларнинг ваколатини тугатиш ёки уларга интизомий жазо бериш давом этмоқда.

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабарига кўра, кенгашнинг тегишли қарорлари билан яна уч нафар судья вазифасидан озод этилди.

Унга кўра, Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг раиси Р.Тургинов ва Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Жомбой тумани судининг раиси М.Шерйигитов ёзма аризаларига биноан, Бухоро вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Ш.Неъматов эса судьялик қасамёдини бузгани учун лавозимларидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

Бундан ташқари, масъулиятсизлиги ва фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Хонқа тумани судининг раиси М.Ҳасанова ҳамда Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг раиси Ш. Тогоев интизомий жавобгарликка тортилди.

Кенгаш матбуот хизмати маълумотларига кўра, 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 8 нафар судья вазифасидан озод этилди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нолойиқ судьялар ваколатини тугатиш давом этмоқда