БИР ЭКСПОНАТ ТАРИХИ

ХХ асрнинг машҳур рассомларидан бири модернист Пабло Пикассонинг асарларини ўз фондида сақлаб келаётган музейлар сони дунёда саноқли. 

Ўзбекистон давлат санъат музейи ана шундай ноёб асарларни узоқ йиллардан буён ўз фондида сақлаб келмоқда. Хусусан, Пабло Пикассодан мерос қолган 2880 та асарнинг 12 та асл нусхаси Ўзбекистонда сақланади. Хўш, Пикассо меросининг бебаҳолиги нимада, бундай ноёб асарлар Ўзбекистонга қандай келиб қолган? 

– Асли испаниялик, аммо Парижда яшаб ижод қилган Пабло Пикассонинг асарлари 1968-1971 йилларда Надежда Леже томонидан Ўзбекистонга тақдим этилган, – дейди Ўзбекистон давлат санъат музейи илмий ходими Саодат Шодмонова. – Надежда Леже Пикассонинг яқин дўсти Фернан Леженинг рафиқаси бўлган. Пикассонинг отаси ҳам рассом бўлган. Ёшлигидан ранг-тасвирга қизиққани боис ўғлига 7 ёшдан бошлаб таълим берди. 

Пикассо салмоқли ижод қилган серқирра ижодкор. У кубизм жанрининг асосчиси, ҳайкалтарошлик, керамика, сопол буюмларга қизиққан. Рассом 60 ёшидан кейин ижодининг янги қирралари очила бошлади. Фарфор буюмларга турли тасвирларни деярли узмасдан чизди. Турли кўргазмаларда иштирок этди. Унинг барча асарлари деярли узмасдан чизилгани унинг маҳоратидан дарак беради.  

Музейимизда сақланаётган намуналар асл нусха ҳисобланади. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, машҳур рассом Пабло Пикассо асарларининг бизда сақланиши Ўзбекистон давлат санъат музейи учун ютуқдир.

<iframe width="950" height="534" src="https://www.youtube.com/embed/AzDt5Jyn46Y" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Муҳтарама Комилова, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистондаги музейда Пабло Пикассонинг 12 та асари сақланади, улар қандай келиб қолган?