ЎзА аввал хабар берганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 февраль куни 2022 йилги қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Пекин шаҳрига ташриф буюрди.

Йирик спорт анжумани бошланишига бағишланган тантана бугун Тошкент вақти билан 17:00 да Пекиндаги “Қуш уяси” миллий стадионида бошланди. Тадбирда Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин таклифига биноан бир қатор хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, етакчи халқаро ташкилотлар раҳбарлари қатнашмоқда. 

Синьхуа ахборот агентлиги маълумотига кўра, Хитой раҳбари хорижий давлатлар етакчилари, ҳукумат раҳбарлари, қироллик оилалари аъзолари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари шарафига қабул маросими ўтказади. Таклиф этилган меҳмонлар орасида Россия, Сингапур, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Миср, Польша, Аргентина раҳбарлари, Камбожа қироли, Қатар амири, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ва бошқа қатор давлатлар етакчилари, Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус бор.

Олимпия ўйинлари 20 февралга қадар давом этади, Паралимпия ўйинлари эса 4-13 март кунлари бўлиб ўтади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пекин Олимпиадаси очилиш маросимида кўплаб давлат раҳбарлари иштирок этмоқда